Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг
буйруғи
«Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2264-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2011 йил 9 августдаги 989-сон «Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2264, 2011 йил 14 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й, 37-сон, 385-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 февраль,
63-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2021 йил 15 февраль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2021 й., 10/21/2264-1/0246-сон)