Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
қарори
«Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни қоплаш учун йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1273-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг меҳнатига хақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2003 йил 19 августдаги СП-997 ва 92-сон «Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни қоплаш учун йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1273, 2003 йил 18 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 17-18-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 февраль,
62-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 февраль,
9-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2021 й., 10/21/1273-1/0245-сон)