Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 925-5]
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 февраль,
01-02/8-11-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 25 февралдаги 01-02/8-11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 2000 йил 31 мартда 02/8-18-сон билан тасдиқланган Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартиби (рўйхат рақами 925, 2000 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 9-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 28 сентябрдаги 01-02/8-21-сон «Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 925-1, 2010 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 367-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 26 январдаги 01-02/8-03-сон «Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 925-2, 2014 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 6-сон, 71-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 10 февралдаги 01-02/8-11-сон «Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 925-3, 2015 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 82-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 31 мартдаги 01-02/8-20-сон «Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибининг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 925-4, 2016 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 150-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2021 й., 10/21/925-5/0239-сон)