Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4731-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
«Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятининг «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини ошириш ҳамда пудратчи танловида шаффоф механизмдан фойдаланиш орқали унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини мақбуллаштириш мақсадида:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 март,
ПҚ-5037-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 мартдаги ПҚ-5037-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4731-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. 6-банднинг биринчи хатбошисидан «SFI Management Group» МЧЖ ХК,» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. 8-банддаги «Renaissance Heavy Industries» компанияси (Россия)» сўзлари «пудратчилар» сўзи билан алмаштирилсин.
5. 11-банддан «SFI Management Group» МЧЖ ХК ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2021 й., 07/21/5037/0232-сон)