16.03.2021 йилдаги 141-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ҳамда Қарши давлат университетининг (кейинги ўринларда — Университет) педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарорига 1-илованинг «Олий таълим муассасаси номи» устуни 25-позициясидаги «Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали» сўзлари «Қарши давлат университетининг Педагогика институти» сўзлари билан алмаштирилсин.