15.03.2021 йилдаги ПҚ-5025-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.03.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятининг сифатини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда чуқур ўйланган ҳамда ҳисоб-китоб қилинган қарорлар қабул қилиш имконини берувчи янги инновацион «ақлли тартибга солиш» усулларини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилиши доирасида барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий тартибда ўтказиш талаби белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларни назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда келиб тушган таклиф ва фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботга киритилиши ҳамда мажбурий тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдим этилиши ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик муҳокамасидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилувчи органлар томонидан мажбурий тартибда ишлаб чиқувчиларга қайтарилиши шартлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича уларни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишдан олдин манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик муҳокамаси жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг асосли эътирозларини келтириб чиқарган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича экспертлар ва кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда оммавий ахборот воситалари иштирокида анжуманларнинг ўтказилишини талаб қилади ҳамда ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқувчиларга қайта ишлаш учун қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2022 йил 1 январга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларга янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензиялар жорий қилиш ёки мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва лицензияланадиган фаолият турларини бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартларни жорий этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан талабларни оширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг белгиланган ҳуқуқларини қисқартириш (камайтириш) ёки уларга қўшимча мажбуриятлар ёхуд қўшимча харажатлар жорий қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларга ҳар қандай турдаги имтиёз, кафолат, преференцияларни белгилаш, шунингдек, янги ҳуқуқлар, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқларни беришни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2022 йил 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини режалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнида ҳамда қабул қилингандан кейин тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишнинг уч босқичли тартиби жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси ҳар йили ишлаб чиқилиши ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтганидан кейин 20 мартга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги (ҳуқуқий мониторинг) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш билан бирга амалга оширилиши ва унинг натижалари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишда инобатга олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро ва юридик шахслар томонидан ўтказилган тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига судларда кўрилган ишлар материаллари, суд, тергов ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва статистик ҳисобини умумлаштириш натижаларини инобатга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш бўйича таклифларни Адлия вазирлигига киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш бўйича фаолияти мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик муҳокамаси жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича келиб тушган, асосли деб топилган таклифларга жавоб қайтарилмаган (кўрмасдан қолдирилган) тақдирда мазкур камчиликларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходимлари рўйхатини шакллантиради, уларнинг малака ва кўникмаларини ошириб бориш, шу жумладан улар учун ўқув тадбирларини хорижда ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро рейтинглардаги кўрсаткичларини тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда уларни янада яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ҳамда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жамоатчиликка норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш жараёнини кузатиб бориш имкониятини яратиш ҳамда лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилганлиги ҳақида хабар оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинишини назарда тутган ҳолда такомиллаштиришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш жараёнига фойда ва харажатларни автоматлаштирилган таҳлил қилувчи электрон дастурни жорий этиш бўйича таклифларни киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 15 апрелга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида тасдиқланган режалар асосида давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари учун ушбу қарорга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиб бориш амалиётини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишнинг услубиёти, муҳокама иштирокчилари учун сўровномалар ва тегишли ҳисобот шаклларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хўжалик бошқаруви органлари ва давлат иштирокидаги корхоналарга 2022 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатувчи ҳужжатларини (уларнинг лойиҳаларини) тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартибини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган масалалар таҳлили асосида ҳар йили ўзларининг ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиб бориш ҳамда унинг натижаларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5025-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқувчи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчи ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ) — лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш мақсадларига эришилганлигини, самарадорлигини ҳамда тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган оқибатларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор томонлар — ўрганилаётган муаммо ёки таклиф этилаётган тартибга солиш доирасига тушадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойда — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонлар олиши мумкин бўлган (келган) ҳар қандай шаклдаги фойда ёки даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларга етказилиши мумкин бўлган (етказилган) бевосита ва билвосита харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТСТБ бўйича ҳисобот — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТСТБ натижалари бўйича хулоса — ТСТБ бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тегишли соҳага таъсирини баҳолаш якунлари бўйича хулоса берувчи органлар томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулоса берувчи органлар — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳамда ТСТБ бўйича ҳисоботга тегишлилиги бўйича хулоса берувчи органлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ТСТБ муаммони, уни ҳал этиш йўлларини, тартибга солиш мақсадини таҳлил қилиш орқали лойиҳани ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатлар, шу жумладан манфаатдор томонлар асоссиз харажат қилиши, ортиқча мажбурият юклаши, тақиқ ва чекловлар мавжудлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мажбурий тарзда ТСТБдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидаги ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ТСТБдан, шу жумладан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича чекловчи тадбирлар (карантин)ни белгилашга қаратилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган ҳолларда ишлаб чиқувчи лойиҳанинг тушунтириш хатида ТСТБдан ўтказиш рад этилганлигини асослаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олса, улар ишлаб чиқувчининг ташаббусига ёхуд топшириқ асосида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилмасдан ТСТБдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар ТСТБдан ўтказиш учун ахборот манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий статистик маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқибатларни прогнозлаштириш масалалари бўйича илмий-таҳлилий материаллар ва нашрлар, илмий-амалий семинарлар, конференциялар ҳамда йиғилишлар материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли ташкилотлар ва ишлаб чиқувчи томонидан ўтказилган ижтимоий сўровларнинг натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда эълон қилинган нашрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТСТБдан ўтказиш доирасида давлат органи ва ташкилоти томонидан, шу жумладан бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишлар жараёнида олинган (аниқланган) маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига асосан ҳамда ишлаб чиқувчининг ташаббуси билан лойиҳалар ишлаб чиқилишидан олдин (режалаштириш вақтида) уларнинг концепцияси ТСТБдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТСТБдан ўтказилган лойиҳанинг концепцияси доирасида ишлаб чиқилган лойиҳа такроран ТСТБдан ўтказилмайди, лойиҳада унинг концепциясида назарда тутилмаган тартибга солиш воситаларини жорий этилиши белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ТСТБдан ўтказиш ушбу Низомга мувофиқ тасдиқланадиган услубиёт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат органлари ва ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш учун ҳуқуқшунос, иқтисодчи, давлат органларида фаолият юритаётган эксперт-таҳлил гуруҳлари вакиллари ҳамда ТСТБга масъул этиб белгиланган ходимлардан иборат ТСТБ бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳасини ТСТБдан ўтказиш ишларини ташкил этиш ҳамда ТСТБ бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириш давлат органи ва ташкилотларида ТСТБга масъул этиб белгиланган ходимлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Лойиҳаларни ТСТБдан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Лойиҳани ва ТСТБ бўйича ҳисоботни ишлаб чиқиш, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда вазирликлар ва идоралар билан келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган лойиҳалар ишлаб чиқилганда, Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ТСТБ бўйича ҳисобот тайёрланади ҳамда ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзоси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ТСТБ бўйича ҳисоботда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ечими сифатида ТСТБдан ўтказиш таклиф этилаётган муаммо тавсифи, тартибга солиш бўйича чора кўрмаслик оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган тартибга солишнинг мақсади, аниқланган муаммони ҳал қилиш ва белгиланган мақсадларга эришиш учун танланган усулни қўллаш мақсадга мувофиқлиги ва афзалликлари тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммони ҳал қилиш учун мумкин бўлган муқобил усуллар таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган лойиҳа манфаатларига таъсир кўрсатадиган субъектлар тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор томонлар учун лойиҳани қабул қилиш ва уни амалга оширишдан олинадиган фойда ва (ёки) юзага келадиган харажатларни миқдорий ҳисоблаш йўли билан амалга оширилган таҳлил ва таққослаш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган тартибга солиш усулининг тегишли соҳага таъсири ва уни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар хавфи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ташкилий, техник, методик, ахборот ва бошқа тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг кутилаётган кучга кириш санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТСТБдан ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ТСТБ бўйича ҳисоботда лойиҳа таъсиридан келиб чиқадиган оқибатнинг (ижобий, салбий ёки бетараф) аниқ тавсифи акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисобот ишлаб чиқувчи томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz)га (кейинги ўринларда — портал) жойлаштирилиши орқали ўзи белгилаган, лекин 15 кундан кам бўлмаган муддатда мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лойиҳа бўйича асосланган таклифлар жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан порталнинг техник имкониятларидан фойдаланган ҳолда ихтиёрий шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда бошқа ташкилотлар ва фуқаролар томонидан лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш амалга оширилиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан ўтказилган лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси давомида муайян соҳада тартибга солувчи воситалар жорий этилиши мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолаш мақсадида лойиҳани, ТСТБ бўйича ҳисоботни ва бошқа зарур маълумотларни манфаатдор томонлар, шу жумладан илмий доиралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар билан муҳокама қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда манфаатдор томонлар томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ асосланган маълумотни ҳамда мазкур таклифлар асосида қайта ишланган лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисоботни лойиҳа муҳокамаси муддати якунлангандан сўнг 5 кундан кўп бўлмаган муддатда порталга жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш якунлари бўйича маълумотнома ТСТБ ўтказишнинг барча жараёнларида ТСТБ бўйича ҳисоботга илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жамоатчилик муҳокамаси асосида лойиҳани қайта ишлашда лойиҳа матни жамоатчилик муҳокамасига киритилганидан тубдан фарқ қилса, хусусан, унинг концептуал қоидалари ўзгартирилган тақдирда, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига такроран киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ишлаб чиқувчи ўз ташаббуси билан ёки Адлия вазирлиги талабига мувофиқ жамоатчилик муҳокамаси давомида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ёки аҳолининг асосли эътирозларини келтириб чиқарган лойиҳа бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун ушбу лойиҳанинг мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича матбуот анжуманлари ва брифингларни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш муддати давомида лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисоботни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лойиҳаларни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисоботни хулоса берувчи органлар билан келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жамоатчилик муҳокамаси ва идоралараро келишув якунлари бўйича қайта ишланган лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисобот, шунингдек, ТСТБ юзасидан хулоса бериш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар тегишли соҳага таъсирини баҳолашни ўрганиш учун хулоса берувчи органларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва ТСТБ бўйича ҳисобот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тадбиркорлик фаолиятига таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан рақобатга таъсири;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атроф-муҳитга таъсири жиҳатидан ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига таъсирини ўрганиш тегишли соҳада давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан келишиш жараёнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган давлат органларининг ҳудудий тузилмалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳалари бўйича хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса берувчи органлар заруратга кўра, лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисоботни ўзаро муҳокама қилиш орқали биргаликда келишилган хулоса тайёрлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хулоса берувчи органлар ТСТБ бўйича ҳисоботни ўрганиш жараёнида ишлаб чиқувчидан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. ТСТБ натижалари бўйича хулоса берувчи органлар томонидан 10 кун муддат мобайнида лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги, қайта кўриб чиқиш лозимлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва хулоса берувчи органларнинг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан имзоланган ҳолда ишлаб чиқувчига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисоботни Адлия вазирлигига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жамоатчилик муҳокамаси ва идоралараро келишувдан ўтказилгандан ҳамда ТСТБ натижалари бўйича хулосалар олингандан сўнг қайта ишланган лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисобот, шунингдек, ТСТБ натижалари бўйича хулоса ва бошқа зарур материаллар, уларни белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда амалга оширилган ТСТБ сифатини ўрганиш учун ишлаб чиқувчи томонидан Адлия вазирлигига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лойиҳа ва ТСТБ бўйича ҳисобот хулоса берувчи органларнинг ТСТБ натижалари бўйича хулосалари мавжуд бўлгандагина Адлия вазирлигига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ ўтказиш жараёнларида ушбу Низом талабларига риоя этилганлигини, лойиҳада манфаатдор томонлар асоссиз харажат қилиши, ортиқча мажбурият юклаши, тақиқ ва чекловлар мавжудлиги, муаммо таклиф этилаётган тартибга солиш усули билан ҳал этилишининг асослилигини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ жараёнлари ушбу Низом талабларига риоя этилмаган ҳолда ўтказилганлигини аниқлаган тақдирда, ТСТБдан ўтказиш жараёнларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, қўшимча ўрганишларни амалга ошириш учун аниқ муддатни белгилаган ҳолда лойиҳа, ТСТБ бўйича ҳисобот ва ТСТБ натижалари бўйича хулосаларни ишлаб чиқувчига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ ўтказиш жараёнлари ушбу Низом талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилган тақдирда, Адлия вазирлиги лойиҳада манфаатдор томонлар асоссиз харажат қилиши, ортиқча мажбурият юклаши, тақиқ ва чекловлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, муаммо таклиф этилаётган тартибга солиш усули билан ҳал этилишининг асосли ёки асосли эмаслигини назарда тутувчи лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ишлаб чиқувчи томонидан лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритишда унга ТСТБ бўйича ҳисобот, хулоса берувчи органлар ва Адлия вазирлигининг хулосалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ТСТБдан ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаси ишлаб чиқилишида ТСТБдан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳолатларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ТСТБдан ўтказилгандан сўнг камида бир йилдан кейин такроран ТСТБдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ТСТБ ишлаб чиқувчи ёки давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз ваколатлари доирасида тартибга солиш предмети бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш режасига (кейинги ўринларда — ТСТБдан ўтказиш режаси) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. ТСТБдан ўтказиш режасида қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТСТБ ўтказилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номи ва реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ТСТБдан ўтказиш учун асослар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТСТБни ўтказиш учун масъул давлат органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТСТБни ўтказиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 февралга қадар Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ТСТБдан ўтказиш режаси лойиҳасига таклифларни шакллантиради ва биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзоси билан Адлия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Адлия вазирлиги ҳар йили 10 февралга қадар давлат органлари ва ташкилотлари таклифлари асосида ТСТБдан ўтказиш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун 10 кун муддатга порталга жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида асосланган маълумотни ҳамда мазкур таклифлар асосида қайта ишланган ТСТБдан ўтказиш режасини ҳар йили 1 мартга қадар тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. ТСТБдан ўтказиш режаси ҳар йили 20 мартга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ТСТБдан ўтказиш режасини порталга жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали кенг жамоатчиликка етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 2 ноябрдаги ПҚ-4505-сон қарори ижроси доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги (ҳуқуқий мониторинг) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш билан бирга амалга оширилади ва унинг натижалари ТСТБдан ўтказишда инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ишлаб чиқувчи ТСТБдан ўтказиш режасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказади ва натижаси бўйича Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ТСТБ бўйича ҳисоботларни тайёрлайди ҳамда ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзоси билан расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. ТСТБ бўйича ҳисоботда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури, номи ва реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси ишлаб чиқилганда тайёрланган ТСТБ бўйича ҳисобот ва ТСТБ натижалари бўйича хулосалар (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солишнинг мақсадларига эришилганлиги ва самарадорлиги тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган ижобий ва салбий оқибатлар таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат манфаатларига таъсир кўрсатган субъектлар тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор томонлар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши муносабати билан келтирилган фойда ва (ёки) юзага келган харажатларнинг миқдорий ҳисоблаш йўли билан амалга оширилган таҳлили ва таққослаш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулларининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги тўғрисида хулоса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ТСТБ бўйича ҳисоботда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши муносабати билан келиб чиққан оқибатнинг ижобий, салбий ёки бетараф таъсирининг аниқ тавсифи акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. ТСТБ бўйича ҳисобот ишлаб чиқувчи томонидан порталга жойлаштирилиши орқали 10 кун муддатда мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш амалга оширилиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари томонидан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси давомида муайян соҳада тартибга солувчи воситалар жорий этилганлигининг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолаш мақсадида ТСТБ бўйича ҳисоботни манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ва манфаатдор томонлар томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ асосланган маълумотни ҳамда мазкур таклифлар асосида қайта ишланган ТСТБ бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамаси муддати якунлангандан сўнг 5 кундан кўп бўлмаган муддатда порталга жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш якунлари бўйича маълумотнома ТСТБ ўтказиш барча жараёнларида ТСТБ бўйича ҳисоботга илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. ТСТБ бўйича ҳисоботни хулоса берувчи органлар билан келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича қайта ишланган ТСТБ бўйича ҳисобот тегишли соҳага таъсирини баҳолашни ўрганиш учун хулоса берувчи органларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. ТСТБ бўйича ҳисобот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тадбиркорлик фаолиятига таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан рақобат муҳитига таъсири;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атроф-муҳитга таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳада давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига таъсири жиҳатидан ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган давлат органларининг ҳудудий тузилмалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қабул қилинган қарорлари бўйича хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса берувчи органлар заруратга кўра, ТСТБ бўйича ҳисоботни ўзаро муҳокама қилиш орқали биргаликда келишилган хулоса тайёрлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Хулоса берувчи органлар ТСТБ бўйича ҳисоботни ўрганиш жараёнида ишлаб чиқувчидан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. ТСТБ натижалари бўйича хулоса берувчи органлар томонидан 10 кун муддатда ТСТБ натижалари тўғрисида хулосалар расмийлаштирилади ва хулоса берувчи органларнинг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан имзоланган ҳолда ишлаб чиқувчига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. ТСТБ бўйича ҳисоботни Адлия вазирлигига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Жамоатчилик муҳокамаси ўтказилгандан ва ТСТБ натижалари бўйича хулосалар олингандан сўнг қайта ишланган ТСТБ бўйича ҳисобот ТСТБ сифатини ўрганиш учун Адлия вазирлигига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилганлигини, тартибга солиш мақсадларига эришилганлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган ижобий ва салбий оқибатларни, манфаатдор томонлар асоссиз харажат қилиши, ортиқча мажбурият юклаши, тақиқ ва чекловлар юзага келганлиги (келмаганлиги)ни ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Адлия вазирлиги ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ жараёнлари ушбу Низом талабларига риоя этилмаган ҳолда ўтказилганлигини аниқлаган тақдирда, ТСТБдан ўтказиш жараёнларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, қўшимча ўрганишларни амалга ошириш учун аниқ муддатни белгилаган ҳолда ТСТБ бўйича ҳисобот ва хулосаларни ишлаб чиқувчига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ишлаб чиқувчи томонидан ТСТБ бўйича ҳисобот ушбу Низом талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда тайёрланган тақдирда, Адлия вазирлиги 10 кун муддатда тартибга солиш мақсадларига эришилганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган ижобий ва салбий оқибатлар, манфаатдор томонлар асоссиз харажат қилиши, ортиқча мажбурият юклаши, тақиқ ва чекловлар юзага келганлиги (келмаганлиги) тўғрисида хулоса тайёрлайди ва ишлаб чиқувчига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. ТСТБ натижалари бўйича якуний маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Адлия вазирлиги ТСТБдан ўтказиш режасига мувофиқ, қоида тариқасида, ҳар чоракда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ТСТБдан ўтказилиши ҳолатини таҳлил қилади ва унинг натижалари бўйича ТСТБдан ўтказиш режасининг бажарилиши ҳолати, ТСТБ бўйича ҳисоботларнинг умумлашмаси ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни (мавжуд бўлса) назарда тутувчи ахборот-таҳлилий маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлилий маълумотни кўриб чиқиш якунлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш натижаларини амалга оширишга қаратилган «йўл харитаси»ни тасдиқлайди ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ ёки алоҳида нормаларини ўзгартириш тўғрисида таклифларни Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурига ёки қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режаларига киритиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. ТСТБ ўтказилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. ТСТБ ўтказиш жараёнлари ушбу Низом талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилишини назорат қилиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Адлия вазирлиги тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган сифатида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш бўйича фаолияти мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик муҳокамаси жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича келиб тушган, асосли деб топилган таклифларга жавоб қайтарилмаган (кўрмасдан қолдирилган) тақдирда мазкур камчиликларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходимлари рўйхатини шакллантиради, уларнинг малака ва кўникмаларини ошириб бориш, шу жумладан улар учун ўқув тадбирларини хорижда ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро рейтинглардаги кўрсаткичларини тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда уларни янада яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Адлия вазирлиги ҳар йили мамлакатда ТСТБ тизимининг ҳолати тўғрисида ахборот тайёрлаб, уни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. ТСТБдан ўтказиш жараёнларига илмий-таълим муассасалари мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, чет эллик мутахассислар, шунингдек, амалиётчи-мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. ТСТБдан ўтказаётган давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва ТСТБга масъул ходимлари амалга оширилган ҳисоб-китоблар ҳамда тақдим этилган маълумот, ҳисобот ва хулосаларнинг асосланганлиги ва сифати учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2021 й., 07/21/5025/0208-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон; 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон; 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон)