Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
қарори
«Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1278-5]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 февраль,
01-02/12-07-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 январь,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 февралдаги 01-02/12-07-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 30 январдаги 3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2003 йил 4 сентябрдаги 01-02/12-35 ва 5-сон «Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1278, 2003 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2004 йил 6 июлдаги 01-02/20-28 ва 24/5-2000-сон «Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1278-1, 2004 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 339-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 31 июлдаги 01-02/12-14 ва 26-сон «Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1278-2, 2012 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 371-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 6 августдаги 01-02/12-10 ва 30-сон «Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1278-3, 2014 йил 22 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 34-сон, 443-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 27 апрелдаги 01-02/12-30 ва 16-сон «Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1278-4, 2016 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 228-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 10/21/1278-5/0187-сон)