1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.11 Нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш. Бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 09/21/654/0981-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва унинг «Ягона реестр» АТга интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 1 апрелга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, тизимида умумтаълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларида ўқувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва унинг «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда ушбу ягона электрон маълумотлар базасининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР) маълумотлар базаси билан боғланишини тўлиқ якунласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 апрелдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар (ўқишга қабул қилиш, синфдан синфга ўтказиш, ўқишни кўчириш, ўқишни тугатиш ва бошқалар) тегишли буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилишини ва расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментига 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ва уларнинг болалари тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилишини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимида мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиб, жорий этсин ҳамда унинг «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу тизимга давлат, нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлари томонидан маълумотлар доимий равишда киритиб борилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ушбу ягона электрон ахборот тизимини ЖШШИР маълумотлар базаси билан боғланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 апрелга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба (ўқувчи)лари тўғрисида ҳамда уларнинг ўқиш жараёнига тегишли бошқа маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасининг шакллантирилишини якунласин ва «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба (ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб таълим ташкилотини битиргунига қадар (ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, академик таътил бериш, талабалар сафидан чиқариш ва бошқалар) ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилишини ва расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 2021 йил 1 апрелга қадар ўз ахборот тизимларининг ўзаро интеграциясини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар барча жисмоний шахсларга ЖШШИР бириктирилишини ҳамда ушбу маълумотларнинг Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинишини тўлиқ якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва «Ягона реестр» АТ ахборот тизими билан маълумотлар алмашинувини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ягона реестр» АТ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси қўшма иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан берилган грантлар ҳамда Жаҳон банкининг кредитлари, шунингдек, уларнинг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобидан ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ягона реестр» АТни ишлаб чиқиш учун ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан «Development Pathways» ихтисослаштирилган халқаро компания билан шартнома тузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил сентябрь — декабрь ва 2021 йил январь ойларида меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси мавжуд бўлганлиги сабабли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича рад этилган мурожаатлар аввал тақдим этилган аризалар асосида оила аъзосини томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш ва бошқа иш билан банд бўлганлигини автоматик равишда белгилаш орқали қайта кўриб чиқилиб, уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинланганлиги, шунингдек, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олишга тақдим этилган аризалар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлашга ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТни «Development Pathways» ихтисослаштирилган халқаро компаниядан 2021 йилнинг якунига қадар босқичма-босқич беғараз қабул қилиб олиш, кейинчалик унинг техник жиҳатдан фаолиятини таъминлаш ва доимий такомиллаштириб бориш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТ имкониятларини методик жиҳатдан доимий равишда такомиллаштириб бориш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) томонидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Ягона реестр» АТ Пенсия жамғармаси фойдаланувчиси ҳисобланади.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 09/21/654/0981-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини «Ягона реестр» АТ орқали мунтазам равишда таҳлил қилсин, зарур ҳолларда, оилаларни кам таъминланган деб эътироф этиш мезонларини қайта кўриб чиқиш ва уларга ўзгартириш киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар кесимидаги таҳлиллар асосида ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам учун ажратиладиган бюджет маблағларини ҳудудлар ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари кесимида режалаштириш механизмини такомиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 48-бандидаги «2020 йил 1 октябргача» сўзлари «2021 йил 1 апрелгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2021 йил 1 апрелдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 09/21/654/0981-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ташкилот номи
Талаб этиладиган маълумотлар
I. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бўйича
1.
Молия вазирлиги
1. Маҳаллий бюджетда ва бошқа манбаларда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг режаси тўғрисида маълумот.
2. Давлат олий таълим ташкилотларида талабаларга тўланган стипендиялар.
3. Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
4. Жазони ижро этиш муассасаларидан чиққан шахсларни ижтимоий мослаштириш учун бериладиган бир марталик нафақалар тўғрисидаги маълумотлар.
5. Кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот.
2.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
1. Меҳнат органларига мурожаат қилувчилар (ишсиз, иш изловчи, ишсизлик нафақаси ва бошқалар) тўғрисида маълумот.
2. Жамоат ишларида қатнашганлар ва уларга тўланган ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот.
3. Фуқароларга вазирлик тизимидаги жамғармалар томонидан берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.
4. Ташкиллаштирилган ҳолда чет элга вақтинча ишга юборилганлик тўғрисидаги маълумотлар.
3.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Бепул тиббий хизматлар олиш учун берилган ордерлар.
4.
Ички ишлар вазирлиги
1. Жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган автотранспорт воситаси (ишлаб чиқарилган сана, тури, маркаси, техник ҳолати ва бошқалар) тўғрисида маълумот.
2. Жазони ижро этиш муассасаларида бўлган шахслар тўғрисида маълумот.
4. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган яшаш гувоҳномалари бўйича маълумот.
5.
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги
Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхати, шу жумладан, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.
6.
Мактабгача таълим вазирлиги
1. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумот.
2. Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (ота-оналар тўлови бўйича имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.
7.
Халқ таълими вазирлиги
1. Васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумот.
2. Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (бепул қишки кийим-бош, дарсликлар тўплами, ота-оналар тўловида имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.
3. Мехрибонлик уйларида тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумот.
Талаба (тингловчи)лар (таълим ташкилоти, ўқиш шакли, ўқиш тури, таълим курси, йўналиши ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар.
9.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (ID-рақамлари, номланиши, чегаралари, кўчалари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар.
10.
Транспорт вазирлиги
1. Фуқароларнинг айрим тоифаларига транспорт (шаҳар, ҳаво, темир йўл)да имтиёзли юриш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида маълумот.
2. Йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланадиган юридик шахслар томонидан лицензиялар берилган автотранспорт воситалари ва уларнинг эгалари тўғрисида маълумот.
11.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.
12.
Давлат солиқ қўмитаси
1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган даромадлар.
3. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумот.
4. Корхоналарнинг таъсисчилари ва таъсис этилган корхонанинг устав фондидаги улуши тўғрисидаги маълумот.
13.
Кадастр агентлиги
1. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот.
2. Турар жойнинг яшаш майдони ҳамда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжаликларининг майдони.
14.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси***
1. Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар ва уларга тўланган пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар миқдорлари тўғрисида маълумот.
2. Ўзгалар парваришига муҳтож 80 ёшга тўлган кексаларни ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилаётганлар шахслар тўғрисида маълумот.
15.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги
1. Оила аъзоларининг фуқаролик ҳолати тўғрисида маълумот.
2. Оила таркиби бўйича маълумотлар.
3. Қайд этилган фуқаролик ҳолатлари (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги, вафот этганлик ва бошқалар) тўғрисидаги шу жумладан, чет элда қайд этилган ҳолатлар бўйича маълумотлар.
2. Янги ариза берувчиларга ва амалдаги нафақа олувчилар номига очилган пластик карталар тўғрисида.
3. Нафақа ва моддий ёрдам учун молиялаштирилган, тўланган ва тўланмасдан тегишли маҳаллий бюджетга қайтарилган маблағлар миқдорлари ва нафақа олувчилар тўғрисида маълумот.
21.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши
1. Аҳолининг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги (ҳосилдорлик даражаси (балл-бонитети), майдони) тўғрисидаги маълумотлар.
2. Фуқароларнинг йирик ва майда шохли чорва моллари (шу жумладан, паррандалари) тўғрисида маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Реал вақт режимида маълумотлар базасига кириш дастурий комплекс ва маълумотлар базаси тузилмасига аралашиш ҳуқуқисиз ЖШШИРга асосан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейлар бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсиялар. ижтимоий нафақалар компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича маълумотлар тақдим этилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 09/21/654/0981-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 45-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорининг 3-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 588-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 120-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони)» 2020 йил 20 майдаги 307-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 15-банди ва 74-бандининг «а» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони)» 2020 йил 20 июндаги 396-сон қарорига илованинг 3-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 09/21/654/0981-сон; 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 16.11.2023 й., 09/23/596/0856-сон; 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)