05.03.2021 йилдаги 122-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.03.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2021 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) орқали аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш ва уни кўриб чиқиш ҳамда уларни тўлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун тўловларни молиялаштириш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва унинг «Ягона реестр» АТга интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 1 апрелга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, тизимида умумтаълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларида ўқувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва унинг «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда ушбу ягона электрон маълумотлар базасининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР) маълумотлар базаси билан боғланишини тўлиқ якунласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 апрелдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар (ўқишга қабул қилиш, синфдан синфга ўтказиш, ўқишни кўчириш, ўқишни тугатиш ва бошқалар) тегишли буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилишини ва расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментига 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ва уларнинг болалари тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилишини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимида мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиб, жорий этсин ҳамда унинг «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу тизимга давлат, нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлари томонидан маълумотлар доимий равишда киритиб борилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ушбу ягона электрон ахборот тизимини ЖШШИР маълумотлар базаси билан боғланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 апрелга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба (ўқувчи)лари тўғрисида ҳамда уларнинг ўқиш жараёнига тегишли бошқа маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасининг шакллантирилишини якунласин ва «Ягона реестр» АТ билан интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба (ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб таълим ташкилотини битиргунига қадар (ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, академик таътил бериш, талабалар сафидан чиқариш ва бошқалар) ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилишини ва расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 2021 йил 1 апрелга қадар ўз ахборот тизимларининг ўзаро интеграциясини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар барча жисмоний шахсларга ЖШШИР бириктирилишини ҳамда ушбу маълумотларнинг Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинишини тўлиқ якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, жорий этсин ва «Ягона реестр» АТ ахборот тизими билан маълумотлар алмашинувини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ягона реестр» АТ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси қўшма иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан берилган грантлар ҳамда Жаҳон банкининг кредитлари, шунингдек, уларнинг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобидан ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ягона реестр» АТни ишлаб чиқиш учун ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан «Development Pathways» ихтисослаштирилган халқаро компания билан шартнома тузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил сентябрь — декабрь ва 2021 йил январь ойларида меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси мавжуд бўлганлиги сабабли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича рад этилган мурожаатлар аввал тақдим этилган аризалар асосида оила аъзосини томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш ва бошқа иш билан банд бўлганлигини автоматик равишда белгилаш орқали қайта кўриб чиқилиб, уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинланганлиги, шунингдек, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олишга тақдим этилган аризалар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлашга ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТни «Development Pathways» ихтисослаштирилган халқаро компаниядан 2021 йилнинг якунига қадар босқичма-босқич беғараз қабул қилиб олиш, кейинчалик унинг техник жиҳатдан фаолиятини таъминлаш ва доимий такомиллаштириб бориш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТ имкониятларини методик жиҳатдан доимий равишда такомиллаштириб бориш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) томонидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Ягона реестр» АТ белгиланган тартибда тўлиқ қабул қилингандан сўнг Пенсия жамғармаси унинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини «Ягона реестр» АТ орқали мунтазам равишда таҳлил қилсин, зарур ҳолларда, оилаларни кам таъминланган деб эътироф этиш мезонларини қайта кўриб чиқиш ва уларга ўзгартириш киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар кесимидаги таҳлиллар асосида ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам учун ажратиладиган бюджет маблағларини ҳудудлар ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари кесимида режалаштириш механизмини такомиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 48-бандидаги «2020 йил 1 октябргача» сўзлари «2021 йил 1 апрелгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2021 йил 1 апрелдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) орқали аниқлаш ҳамда уларга 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (кейинги ўринларда — болали оилаларга нафақа), бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси (кейинги ўринларда — бола парвариши бўйича нафақа), кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда — моддий ёрдам) ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пулли компенсацияни (кейинги ўринларда — компенсация) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлашга оид қисмининг амал қилиши нафақанинг ушбу тури қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобидан тўланадиган ташкилотларда ишлайдиганларга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) татбиқ этилмайди (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам миқдорлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн тўрт ёки икки ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ икки ёшга тўлмаган болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа бир фарзанд учун белгиланган миқдорда кичик бола икки ёшга тўлгунига қадар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Ягона реестр» АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ягона реестр» АТ томонидан кам таъминланган деб эътироф этилган оила болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга. Бунда болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамнинг бир турига қўшимча равишда компенсация ҳам тайинланади ва тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар)ларнинг маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамни тайинлаш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа давлат органлари томонидан кам таъминланган оилаларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни (болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам бундан мустасно) бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиш мақсадида уларнинг электрон сўровларига асосан сўралаётган шахснинг оиласи «Ягона реестр» АТ орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилиши мумкин. Бунда оилага болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонун ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қонун ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маълумотнома «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар битта оила сўнгги 12 ой давомида кетма-кет «Ягона реестр» АТ орқали бир неча маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила охирги маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ схема бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кам таъминланган оилаларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ҳамда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, ўз оиласига эга бўлмаган (ота-онаси, улардан бири ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) фарзанди (ёки оиланинг фарзандликка олинган боласи ёхуд васийликка олинган шахслар) ариза берувчи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бола парвариши бўйича нафақани олишни давом эттиришга муҳтож бўлган шахс (ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бири) тўловнинг олдинги 12 ойлик муддати тугашидан бир ой олдин ушбу нафақани бола икки ёшга тўлгунига қадар узлуксиз тўланишини давом эттириш масаласини ҳал этиш учун аризани белгиланган тартибда такроран бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдам тўланишини янги муддатга давом эттириш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ушбу нафақани ёки моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатлар умумий белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиб, унга болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили, шунингдек, олиш истагини билдирган нафақа ёки моддий ёрдам тури кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими) бошлиғининг номига ариза ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ шакл бўйича оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3б-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан «Ягона реестр» АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзоларининг ҳаққонийлиги бўйича ариза берувчи жавобгар бўлади. Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш унга ва болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркибини, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжаликларининг майдони ва аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлигини ариза берилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида, бироқ оила болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 18-санасига қадар ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда ушбу Низом билан тасдиқланган 4-иловага мувофиқ оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар «Ягона реестр» АТга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган мезондан ошганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда бозор қийматидаги қимматли қоғозлари мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда. Бунда такроран тақдим этилган ариза «Ягона реестр» АТга киритилгандан сўнг ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига жўнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи ўқиш ҳолатлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишламайдиган пенсионерларга, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзоларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда, отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга (ушбу маълумот Пенсия жамғармаси бўлими томонидан аниқлаштирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу марказ томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар асосида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига хабар «Ягона реестр» АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчининг ушбу Низомнинг 6 ва 19-бандларига мувофиқ болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга эмаслиги «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг таркиби бўйича тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиш ваколати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасининг буйруғи билан расмийлаштирилган масъул ходимга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромад ҳажмини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, тарбиялаш учун оилага қабул қилинган (патронат) болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар оила таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган меҳнат ҳақи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан, штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш, тадбиркорликка ўқиш харажатларини тўлаш ва кредитни олиш чоғида суғурта полиси ҳақини тўлаш ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари олиш учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидияларни олган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсиялар ва нафақалар (ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, компенсация, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси, болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа, таълим муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар, меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларга тайинланадиган ва тўланадиган моддий ёрдам, меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида тўланган стипендия бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар оиланинг даромади таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадни аниқлашда (якка тартибдаги фаолият маълум муддатга тўхтатилган давр бундан мустасно) даромад аниқланаётган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган бир ойлик суммасининг ўн баравари миқдорига тенг бўлган, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар электрон ахборот алмашинуви орқали олинган маълумотларда чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари миқдори аниқланмаса, у ҳолда оиланинг бир ойлик ўртача жами даромадини аниқлаш учун оиланинг чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган оила аъзоси (аъзолари) нинг бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Фуқаро бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда бошқа мақсадлар учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидиялар ва грантларни олган ариза берувчи ва/ёки унинг оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорига тенг бўлган ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган оила аъзоси (аъзолари) нинг бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг бир ойлик ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад миқдори сифатида ушбу бандда белгиланган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган бир ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган бир ойлик ўртача норматив даромад томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланилаётган сотихлар миқдорини жами даромад аниқланаётган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,035 бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4 сотихгача бўлган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги майдонида оиланинг меҳнатга лаёқатли ишсиз битта аъзоси ҳамда кейинги ҳар бир 4 сотихгача майдон учун қўшимча биттадан оиланинг ишсиз аъзоси томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оила аъзолари томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган деб қуйидаги кетма-кетлик бўйича ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ишсиз бўлган, бола парвариши ва ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариши билан банд бўлмаган, жазони ижро этиш жойларида жазони ўтамаётган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган оиланинг аёлига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг вояга етган, таълим муассасасида таҳсил олмаётган, жазони ижро этиш жойларида жазони ўтамаётган ёки чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтамаётган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариши билан банд бўлмаган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган, ўз оиласига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатли ишсиз фарзандига, шунингдек, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинганга (бир неча фарзанди мавжуд бўлганда — ёш кетма-кетлиги бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасида таҳсил олмаётган, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтамаётган ёки чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтамаётган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариши билан банд бўлмаган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган меҳнатга лаёқатли ишсиз отасига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларнинг бир ойлик ўртача норматив даромадини ҳисоблаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва моллари ва паррандаларнинг сони шартли бош қорамол сонига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловада белгиланган Чорва молларини ва паррандаларни шартли бошга ўгириш коэффициентига асосан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир шартли бош қорамол сонини даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган бир ойлик ўртача норматив даромад оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилган ва томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад «Ягона реестр» АТ орқали, шу жумладан, тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаш йўли билан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ариза берувчи оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЎД — (МҲТД+МД+ИН+ЖИМҲ+СНД+ЯТТНД+ПЎ+ПН+ТД+ЧМ+БД)/ОАС/3, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЎД — оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲТД — меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги уч ойлик даромадлар (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МД — уч ойлик мулкий даромадлар (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИН — меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларга тўланган уч ойлик ишсизлик нафақаси (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИМҲ — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган уч ойлик меҳнат ҳақи (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СНД — фуқаро бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда бошқа мақсадлар учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидиялар ва грантлар учун ҳисобланадиган ўртача уч ойлик норматив даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯТТНД — якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун ҳисобланган ўртача уч ойлик норматив даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПЎ — пул ўтказмалари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан уч ойлик пул ўтказмалари суммаси (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда) ёки уларга ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПН — пенсия ва нафақалар кўринишидаги уч ойлик (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда) даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТД — томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда) ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧМ — чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларга ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БД — оила аъзоларининг уч ойлик бошқа даромадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОАС — оила аъзолари сони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадни ҳисоблаб чиқишнинг мисоли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 кишидан иборат оиланинг аъзоси моддий ёрдам учун 2020 йил декабрь ойида мурожаат этган. Унинг даромадлари август — октябрь ойлари учун ҳисобланади. Оила аъзоларининг барча даромадлари йиғиндиси (норматив даромадларни ҳисобга олган ҳолда) 5 250 000 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади қуйидагини ташкил этади: 5 250 000 сўм / 5 киши / 3 ой — 350 000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оиланинг бир ойлик ўртача жами даромади ушбу Низомда назарда тутилган тартибда олинган оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчиларга «Ягона реестр» АТ орқали қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда компенсация тайинланади ва тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, биринчи навбатда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган мезонга тўғри келадиган ва бошқа оилалар даромадига нисбатан камроқ бўлган кам таъминланган оилаларга тайинланади ва тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, унга бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш имконияти бўлмаган тақдирда, ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг аризаси болали оилаларга нафақани (оила таркибида тегишли ёшдаги болалар мавжуд бўлганда) тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши мумкин ёки автоматик равишда кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, унга болали оилаларга нафақа автоматик равишда кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, ариза берилган ойдан уч ой ўтгандан сўнг ариза берувчи қайтадан ариза бериш йўли билан нафақа олиш истагини тасдиқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ариза берувчи ушбу Низомнинг 6, 19 ва 30-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ бўлганда, «Ягона реестр» АТда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза берувчига «Ягона реестр» АТ орқали тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабарлар хизмати орқали мобил телефон рақамига) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Болали оилаларга нафақа тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 14 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 14 ёшга тўлганда ва шу кабилар), нафақа миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб қайта ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, шунингдек, компенсация АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (пластик карталари) орқали тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳар ойнинг 4-санасига қадар «Ягона реестр» АТ орқали АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келадиган бўлса, электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари кейинги 2 иш куни мобайнида АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатларига киритилади ҳамда тайинланган, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар ўтган даврларда ҳисобланган миқдорларда бутун давр учун бироқ нафақа ёки моддий ёрдамни олиш муддати тугаганидан сўнг уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда бир йўла тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияни тўлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишда ва бошқа техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ортиқча тўловлар аниқланганда вақтинча тўхтатилади. Бунда тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация учун маблағлар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қайта тўловлар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловларни тўхтатиш (қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаган ҳолатлари бундан мустасно) «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи билан Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. «Ягона реестр» АТ орқали болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ҳамда моддий ёрдамни тайинлаш жараёнида техник сабабларга кўра ортиқча тўловлар вужудга келганда, ушбу ортиқча тўловлар, биринчи навбатда, тегишли нафақа ёки моддий ёрдам олувчиларга жорий ва келгуси ойлар учун ҳисобланадиган нафақалар ёки моддий ёрдам, шунингдек, компенсация маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ортиқча тўловни қайтариш учун ҳисобланадиган бир ойлик нафақа ёки моддий ёрдам маблағлари етарли бўлмаса, қолган ортиқча тўловлар суммаси келгуси ойлар учун ҳисобланадиган нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация маблағлари ҳисобидан ушлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганлиги ёки тугаётганлиги сабабли ортиқча тўловни қоплаш учун ҳисобланадиган нафақа ёки моддий ёрдам суммаси етарли бўлмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиқча тўловларнинг қопланмаган суммаси нафақа ёки моддий ёрдам олувчи томонидан ўз хоҳишига кўра қопланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа ва моддий ёрдам олувчига унинг аризасига мувофиқ белгиланган тартибда унга такроран тайинланадиган нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирлар натижасида ортиқча тўлов аниқланган ойдан бошлаб 12 ой ўтгандан сўнг ортиқча тўловларнинг қопланмаган қисми суд тартибида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолларда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам нафақалари миқдорларидан чегирмалар қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам пулининг учинчи шахсга ишончнома орқали тўланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берган шахс вафот этган тақдирда, тегишли нафақа оиланинг муомалага лаёқатли аъзосига ёки қонуний вакилига тўланади. Бунда оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакил тегишли аризани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини, мавжуд бўлганда васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарор нусхасини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан умумий асосларда Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади ва Пенсия жамғармаси томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлов ойининг 4-санасидан 27-санасига қадар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Маҳаллий бюджет маблағларидан молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам туман (шаҳар) бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида харажатларнинг тегишли иқтисодий таснифлагичи бўйича акс эттирган ҳолда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсациянинг ҳар бир тури бўйича АТ «Халқ банки»нинг бўлими (филиали)да алоҳида банк ҳисобварақлари очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТ «Халқ банки»нинг бўлими (филиали) ҳар ойнинг охирги кунига қадар жорий ой учун, шунингдек, йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар бюджетга қайтарилиши ҳақида электрон маълумотларни ҳар бир нафақа, моддий ёрдам ва компенсация олувчилар бўйича «Ягона реестр» АТга белгиланган тартибда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Туман (шаҳар) молия бўлими болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация тўлови учун маблағларни Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тўлов рўйхат (ведомост)лари бўйича тайинланган суммалар доирасида маҳаллий бюджет даромади тушумидан келиб чиқиб, бироқ бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлашга ойнинг 4-санасидан бошлаб, бироқ тўлов амалга ошириладиган ойнинг 25-санасидан кечикмай АТ «Халқ банки»нинг махсус ҳисобварағига алоҳида тўлов топшириқномалари билан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлар Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тўлови бўйича АТ «Халқ банки» бўлинмалари (филиаллари) хизматлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан АТ «Халқ банки» ўртасида тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори ижтимоий нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамга ажратиладиган маблағлар доирасида АТ «Халқ банки» томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам учун назарда тутилган бюджет маблағлари туманлар (шаҳарлар) ўртасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилалар сони ҳамда туман(шаҳар)нинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврлар учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражаси ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Жорий ой мобайнида олувчилар томонидан талаб қилинмаган ва АТ «Халқ банки»нинг бўлимлари (филиаллари)нинг махсус ҳисобварақларидаги маблағлар ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ келгусида тўлаш учун тегишли маҳаллий бюджет ҳисобига қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига тегишли ахборот автоматлаштирилган режимда фақат «Ягона реестр» АТдан олинадиган ва таҳлил қилинадиган махфий ахборот ҳисобланади ва ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, улар тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобланиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қуйидагилар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила даромадлари, оила таркиби ва турар жойининг ўзгариши тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотлардан Пенсия жамғармаси бўлимини ўз вақтида хабардор қилиш бўйича — ариза берувчига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТ «Халқ банки»нинг махсус ҳисобварақларига бюджет маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш бўйича — туман (шаҳар) молия бўлими раҳбарига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш бўйича аризаларни «Ягона реестр» АТга белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида киритиш бўйича — Пенсия жамғармаси бўлими раҳбарига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳисобварақлардаги маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш ҳамда олувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағларни тегишли маҳаллий бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш бўйича — туман (шаҳар) АТ «Халқ банки» бўлими раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎

‎QR код

‎‎МАЪЛУМОТНОМА

‎‎Фуқаро _______________________________нинг оиласи ҳақиқатда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган.

‎Кам таъминланган деб эътироф этилган оиланинг таркиби:

Т/р‎

Ф.И.О‎‎

Туғилган санаси (кун/ой/йил) ‎‎

Жинси
‎(‎аёл/эркак) ‎‎

Паспорт
(ID карта)
‎маълумотлари
(серия/рақами)
‎‎

‎‎Фуқаро оиласи аризасининг ID рақами: __________________

‎Фуқаронинг яшаш манзили: ___________________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент
‎ шаҳар),___________________ тумани (шаҳри), ______________ (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи), ______ уй, _____ хонадон.

‎Оиласи кам таъминланган деб эътироф этилган ой/йил: __________________

‎Ушбу маълумотнома фуқаро _____________________________нинг оиласи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида, яъни ____/20____ (ой/йил) йилгача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисида маълумотномани тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

2. Маълумотнома олиш учун электрон сўров юборади.

Заруратга кўра

2-босқич

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

1. Сўров келиб тушгандан кейин «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидан зарур маълумотлар келиб тушади.

2. QR-код (матрик штрих код) қўйилган маълумотнома расмийлаштирилади.

3. Маълумотнома ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.

Автоматик тарзда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация (ижтимоий нафақа) тайинлаш ва тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёзма ариза беради.

Хоҳишига кўра, бироқ жорий ойнинг 16-санасига қадар

2-босқич

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби, мақоми ва шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги ер майдонини аниқлайди.

2 иш куни мобайнида, бироқ жорий ойнинг 18-санасига қадар

Пенсия жамғармаси бўлимига ариза ва тўлиқ тўпламдаги ҳужжатларни тақдим этади.

ҳар 5 кунда, бироқ жорий ойнинг 19-санасига қадар

3-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига маълумотларни киритади.

ҳар куни, бироқ жорий ойнинг 26-санасига қадар

4-босқич

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими

1. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга солиштирилади.

2. Ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

3. Ариза берувчиларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига ижтимоий нафақа тайинланганлиги ёки тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.

ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар

4. Ижтимоий нафақалар тўлаш бўйича электрон ҳужжатлар шакллантирилади ва АТ «Халқ банки»нинг бўлими (филиали)га юборилади.

Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-санасига қадар

5-босқич

Молия бўлими

Ижтимоий нафақалар тўлаш учун маблағларни АТ «Халқ банки» бўлими (филиали)нинг махсус ҳисобварағига молиялаштиради.

Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-санасидан 25-санасига қадар

6-босқич

АТ «Халқ банки» бўлими (филиали)

1. Ижтимоий нафақа олувчиларга тўловларни амалга оширади.

Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар

2. Пенсия жамғармаси бўлимларига ижтимоий нафақа тўловлари тўғрисида маълумот тақдим этади.

3. Тўланмаган маблағларни маҳаллий бюджетга қайтаради ва туман (шаҳар) молия бўлимларига маълумот тақдим этади.

Тўлов амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 2-санасига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎‎‎‎Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг _______________________ __________ туман (шаҳар)

‎‎(республика, вилоят, шаҳар) бўлими бошлиғига

‎‎Қуйидаги манзилда яшайдиган:

‎‎Маҳалла‎ __________________________‎
кўча (квартал)‎‎ __________________________‎‎‎
‎‎уй __________________________‎‎‎
‎‎квартира __________________________‎‎‎

‎‎‎‎__________________________________ томонидан,
‎(ариза берувчининг Ф.И.О)

‎‎АРИЗА

‎‎Сиздан менинг оиламга қуйидаги нафақа (моддий ёрдам) ни тайинлашингизни сўрайман:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа‎‎

‎

бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа‎‎

‎

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам
‎‎(мурожаат қилган нафақа ёки моддий ёрдам тури танлансин)
‎‎Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

‎

‎паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

‎

‎‎васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси.
‎‎Бошқа ҳужжатлар:_________________________________________________________________________

‎Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабарни қуйида келитирилган телефон рақамига: +998________________ ёки электрон почта ____________________га юборишингизни сўрайман.

‎

Пенсия жамғармаси бўлимини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), даромади, яшаш жойим ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар каби ўзгаришлар содир бўлганда, ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

‎

Менинг ва оилам аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали текширилишига розилик бераман.

‎

Маҳаллий бюджет имкониятидан келиб чиқиб, Мен сўраган бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ёки кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш имконияти бўлмаган тақдирда:

‎

Менга 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (белгиланган мезон талабларига мос бўлганда) тайинланишига розилик бераман;

‎

‎Менинг аризамда кўрсатилган нафақа (ёки моддий ёрдам) тайинлаш масаласи кейинги ойда кўриб чиқилишига розилик бераман.
‎‎Мурожаат қилувчининг имзоси: ___________________________
‎Сана: 20 ____ й «____» _____________.

‎‎‎‎Аризани рўйхатдан ўтказдим _________________________________

‎‎(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида
‎МАЪЛУМОТ

‎‎__________________________________________
‎(ариза берувчининг Ф.И.О)

‎‎Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари:

Т/р‎

Чорва моллари ва паррандалар турлари‎

Сони
‎(бош, дона) ‎‎

1.‎

Буқа ва сигирлар‎ ‎‎

2.‎

Ёш қорамоллар‎‎ ‎‎

3.‎

От ва туялар‎‎ ‎‎

4.‎

Катта ёшдаги чўчқалар‎‎ ‎‎

5.‎

Қўйлар‎‎ ‎‎

6.‎

Катта ёшдаги паррандаларс‎‎ ‎‎

7.‎

Ёш паррандалар‎‎ ‎‎

8.‎

Бошқалар _________________________ (тури кўрсатилиши керак)‎‎ ‎‎

9.‎

....‎‎ ‎‎

‎‎Мен, _________________________________________________________________ (Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади):
‎оиламнинг чорва моллари ва паррандалари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман;
‎аризамда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш зарурати юзага келганда, Менинг моддий ва мулкий ҳолатим Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан яшаш жойимга ташриф буюрган ҳолда баҳолаш орқали амалга оширилиши мумкинлиги шартини қабул қиламан.

‎Ариза берувчининг имзоси: _____________________________

‎Сана: 20____ й «_____» ____________.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Марказий банки ва тижорат банклари раҳбарларига

‎Қуйидаги манзилда яшайдиган:

Маҳалла‎ _________________‎‎
кўча (квартал)‎‎ ________________
уй‎ _________________‎‎
‎‎квартира ________________‎‎

‎‎‎_________________________________________дан
‎(ариза берувчининг Ф.И.О.)

‎‎АРИЗА

‎‎20____ йил __________________ ҳолатига кўра, Менинг ёки оила аъзоларим номига очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар ва уларга ҳисобланган фоиз даромадлари ҳамда ариза берилган санадан олдинги уч ой мобайнида Менинг ёки оила аъзоларим номига олинган пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тақдим этишингизни сўраймиз.
‎Ушбу ариза билан Мен ва оила аъзоларим танишиб, юқорида кўрсатилган маълумотларнинг тақдим этилишига розилик беришимизни тасдиқлаб имзо чекмоқдамиз.

‎‎Ариза берувчи

_______________‎‎

___________________________‎‎

(Ф.И.О)
‎202___ й «____» ___________.‎‎

Оила аъзоси

_______________‎‎ ‎

‎__________________________‎‎
‎(Ф.И.О) ‎
‎202___ й «____» ___________.
‎‎ ‎

Оила аъзоси‎‎

_______________‎‎

__________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О)
‎‎202___ й «____» ___________. ‎‎

‎‎Оила аъзоси

‎‎_______________

__________________________‎‎

‎‎(Ф.И.О)
‎ ‎202___ й «____» ___________.‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Оила аъзосига — ота-она, турмуш ўртоғи ва ариза берувчи билан бирга яшовчи ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёш ва ундан катта ёшли фарзандлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎I. Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби тўғрисида
‎МАЪЛУМОТ

Оила аъзоларининг Ф.И.О (паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага қатъий амал қилган ҳолда) ‎‎

Қариндошлик даражаси
‎(*код кўрсатилади) ‎‎

Туғилган санаси (кун/ой/йил) ‎‎

Паспорт ёки туғилганлик гувоҳномаси** серияси ва рақами (шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар) ‎‎

Ҳар бир оила аъзосининг мақоми (*** код кўрсатилади) ‎‎

Ариза берувчининг оила аъзолари‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎* қариндошлик даражаси кодланиши: 01-эр; 02-хотин; 03-қиз/ўғил; 04-ота/она; 05-бошқалар.
‎** туғилганлик гувоҳномасининг қайд рақами кўрсатилади.
‎*** мақом турлари кодланиши
‎06 — 16 ёшгача болаликдан ногиронлиги мавжуд шахснинг онаси (онаси бўлмаган ҳолда, отаси), оила аъзоси бўлган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кекса(лар)ни парвариш қилади;
‎07 — «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи;
‎08 — олий таълим муассасаси талабаси (ўқишнинг фақат кундузги шакли бўлганида белгиланади);
‎09 — касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей ўқувчиси (ўқишнинг фақат кундузги шакли бўлганда белгиланади);
‎10 — чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташи ёхуд ҳарбий таълим муассасасида таълим олиши сабабли оилада бўлмаган шахс;
‎11 — суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида бўлиш муносабати билан оилада бўлмаган шахс;
‎12 — хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги сабабли оилада бўлмаган шахс.

‎‎II. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси
‎(кераклиги танлансин):

‎

«мавжуд»,‎‎

‎

«мавжуд эмас»‎‎

‎‎Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони: _______________ сотих.

‎‎Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси

_____________‎‎

_________________________‎‎

(имзо ва муҳр)‎‎

(Ф.И.О)‎‎

‎‎Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими‎‎

_____________‎‎

_________________________‎‎

(имзо ва муҳр)‎‎ ‎‎

(Ф.И.О)‎‎ ‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Пенсия жамғармаси ___________________туман (шаҳар) бўлимига
‎_________________________фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан
‎тақдим этиладиган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа
‎ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этган ариза берувчиларнинг
‎РЎЙХАТИ

Т/р‎

Ариза берувчининг Ф.И.О‎‎‎‎

Ариза берилган сана‎‎

Нафақа ёки моддий ёрдам тури‎‎

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

4.‎

‎‎

‎‎

‎‎

5.‎

‎‎

‎‎

‎‎

6.‎

‎‎

‎‎

‎‎

7.‎

8.‎

9.‎

...‎

‎‎ ‎‎
‎‎Топширди:
‎‎Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси

____________
‎‎ (имзо, муҳр) ‎‎

_____________________
‎‎(Ф.И.О) ‎‎

‎‎
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими‎

____________
‎ (имзо) ‎‎ ‎‎

_____________________
‎‎(Ф.И.О) ‎‎ ‎‎

‎‎‎‎Қабул қилди:‎
‎‎
‎Пенсия жамғармаси ‎______________________ туман (шаҳар)
‎бўлимининг масъул ходими

____________
‎‎ (имзо) ‎‎ ‎‎ ‎‎

_____________________
‎‎(Ф.И.О) ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎20____ йил «____» _____________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ*

Т/р

Ташкилот номи

Талаб этиладиган маълумотлар

I. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бўйича

1.

Молия вазирлиги

1. Маҳаллий бюджетда ва бошқа манбаларда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг режаси тўғрисида маълумот.

2. Олий таълим ташкилотларида талабаларга стипендиялар.

2.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

1. Меҳнат органларига мурожаат қилувчилар (ишсиз, иш изловчи, ишсизлик нафақаси ва бошқалар) тўғрисида маълумот.

2. Жамоат ишларида қатнашганлар тўғрисида маълумот.

3. Фуқароларга вазирлик тизимидаги жамғармалар томонидан берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.

4. Ташкиллаштирилган ҳолда чет элга вақтинча ишга юборилганлик тўғрисидаги маълумотлар.

3.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар.

2. Бепул тиббий хизматлар олиш учун берилган ордерлар.

3. Якка-ёлғиз шахсларга ажратилган бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари тўғрисидаги маълумотлар.

4.

Ички ишлар вазирлиги

1. Жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган автотранспорт воситаси (ишлаб чиқарилган сана, тури, маркаси, техник ҳолати ва бошқалар) тўғрисида маълумот.

2. Жазони ижро этиш муассасаларидан чиққан шахсларни ижтимоий мослаштириш учун бериладиган бир марталик нафақалар тўғрисида маълумот.

3. Жазони ижро этиш муассасаларида бўлган шахслар тўғрисида маълумот.

4. Фуқароларга берилган паспортлар тўғрисида маълумот.

5. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган яшаш гувоҳномалари бўйича маълумот.

5.

Ички ишлар вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхати, шу жумладан, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

6.

Мактабгача таълим вазирлиги

1. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумот.

2. Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (ота-оналар тўлови бўйича имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.

7.

Халқ таълими вазирлиги

Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (бепул қишки кийим-бош, дарсликлар тўплами, ота-оналар тўловида имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.

8.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги***

Талаба (тингловчи)лар (таълим ташкилоти, ўқиш шакли, ўқиш тури, таълим курси, йўналиши ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар.

9.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Фуқароларинг ўзини ўзи бошқариш органлари (ID-рақамлари, номланиши, чегаралари, кўчалари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар.

10.

Транспорт вазирлиги

1. Фуқароларнинг айрим тоифаларига транспорт (шаҳар, ҳаво, темир йўл)да имтиёзли юриш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида маълумот.

2. Йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланадиган юридик шахслар томонидан лицензиялар берилган автотранспорт воситалари ва уларнинг эгалари тўғрисида маълумот.

11.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.

12.

Давлат солиқ қўмитаси

1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган даромадлар.

2. Жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги мақоми.

3. Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумот.

13.

Кадастр агентлиги

1. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот.

2. Турар жойнинг яшаш майдони ҳамда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжаликларининг майдони.

14.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси**

1. Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар ва уларга тўланган пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар миқдорлари тўғрисида маълумот.

2. Кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

15.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

1. Оила аъзоларининг фуқаролик ҳолати тўғрисида маълумот.

2. Оила таркиби бўйича маълумотлар.

3. Қайд этилган фуқаролик ҳолатлари (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ва бошқалар) тўғрисидаги шу жумладан, чет элда қайд этилган ҳолатлар бўйича маълумотлар.

16.

Марказий банк

1. Жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларидаги маблағлар тўғрисида маълумот.

2. Олинган пул ўтказмалари тўғрисида маълумот.

3. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредит олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумот.

17.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

Жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумот.

18.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази

Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига бириктирилган ЖШШИРлар тўғрисида маълумот.

19.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

II. Бошқа ташкилотлар бўйича

20.

АТ «Халқ банки»

1. Тўланган (тўланмаган) ижтимоий нафақа, моддий ёрдам, компенсация ҳамда ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлар тўғрисида маълумот.

2. Янги ариза берувчиларга ва амалдаги нафақа олувчилар номига очилган пластик карталар тўғрисида.

3. Нафақа ва моддий ёрдам учун молиялаштирилган бўлиб, тўланган ва тўланмасдан тегишли маҳаллий бюджетга қайтарилган маблағлар миқдорлари ва нафақа олувчилар тўғрисида маълумот.

21.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши

1. Аҳолининг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги (ҳосилдорлик даражаси (балл-бонитети), майдони) тўғрисидаги маълумотлар;

2. Фуқароларнинг йирик ва майда шохли чорва моллари (шу жумладан, паррандалари) тўғрисида маълумот.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Реал вақт режимида маълумотлар базасига кириш дастурий комплекс ва маълумотлар базаси тузилмасига аралашиш ҳуқуқисиз ЖШШИРга асосан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсиялар. ижтимоий нафақалар компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича маълумотлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейлар бўйича тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 45-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорининг 3-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 588-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 120-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони)» 2020 йил 20 майдаги 307-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 15-банди ва 74-бандининг «а» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони)» 2020 йил 20 июндаги 396-сон қарорига илованинг 3-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 09/21/654/0981-сон; 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 16.11.2023 й., 09/23/596/0856-сон; 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)