Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
қарори
Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 3 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3119-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 78-қ/қ, 13/ққ, 32-қ/қ, 162-сон қарори (рўйхат рақами 3119, 2019 йил 11 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/3119/2469-сон) билан тасдиқланган Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 февраль,
2-2021-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 февраль,
ҚҚ-08-2021-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 февраль,
6-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 февралдаги 2-2021-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги ҚҚ-08-2021-сон ва Молия вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 1-бобнинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
1. |
Директор |
Олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади. |
». |
2. 1-боб қуйидаги мазмундаги 11-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
11. |
Ижрочи директор |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
». |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2021 й., 10/21/3119-2/0178-сон)