Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ташриф буюрувчилар учун шарт-шароитлар яратилиши режалаштирилган туризм салоҳияти юқори бўлган маданий мерос объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Зиёрат туризми маршрутларида фойдаланиладиган маданий мерос объектларининг 2021 — 2025 йилларда устувор равишда реставрация қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;
Узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий туристларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Хорижий тилларга таржима қилинадиган ва тарғиботи кенг амалга ошириладиган, алломалар ва зиёратгоҳлар тўғрисидаги фильмлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/5/0009-сон)
Туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссия) таркиби 6-иловага мувофиқ;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 302-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/302/0421-сон)
(1-банднинг саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 302-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/302/0421-сон)
Авиачипталар нархлари ҳамда субсидияланадиган авиақатнов йўналишларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда — Махсус комиссия) таркиби 6а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда комиссияларга қуйидаги ваколатлар берилсин:
а) Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссияга:
туроператорлар (турагентлар), манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссияга киритган таклифларига асосан жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари нархларининг субсидияланадиган энг юқори (чекланган) даражасини (суммасини) белгилаш;
субсидиялаш бўйича низоларни музокаралар ўтказиш орқали тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
б) Махсус комиссияга:
субсидияланадиган авиақатновлар йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни белгилаш;
авиаташувчилар таклифларига асосан авиачипта нархларининг субсидияланадиган энг юқори (чекланган) даражасини (суммасини) белгилаш;
субсидиялаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар бандлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган низоларни музокаралар ўтказиш орқали тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси — Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссиянинг, Транспорт вазирлиги — Махсус комиссиянинг тегишлича ишчи органлари этиб белгилансин.
(1-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорнинг 1-иловасида белгиланган чора-тадбирларни 2021 йил давомида амалга оширсин.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-иловасида белгиланган маданий мерос объектларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маданият йўналишига ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан устувор равишда реставрация ва консервация қилинишини таъминласин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 302-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/302/0421-сон)
маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизини ташкил этади;
туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонларини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга оширилади;
давлат органларининг ижтимоий реклама маҳсулотлари Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан ишлаб чиқилган ички ва зиёрат туризми объектлари акс эттирилган дизайн тасвири асосида тайёрланади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан авиаташувчиларга субсидия ажратиш Транспорт вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Қўмита томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
4. Молия вазирлиги:
а) «Ўзбеккино» миллий агентлигининг асосланган талабномаларига мувофиқ ушбу қарорнинг 4-иловасида белгиланган фильмлар таржимаси ва янги суратга олинадиган фильмлар учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида қўшимча маблағлар ажратиб борилишини;
б) Бухоро вилоят ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Бухоро вилояти «Етти Пир» зиёратгоҳлари йўналишида таъмирталаб 36 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм маблағларни манбасини аниқлаб, кейинчалик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан ажратишни;
«Етти Пир» зиёратгоҳларига борувчи ички йўлларни 2021 йил 1 августга қадар тўлиқ таъмирдан чиқарилишини;
в) субсидияланадиган авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг қўшимча манбаларидан қайтаришни ҳамда 2022 йилда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
5. Зиёрат туризми йўналишида тўғри тарғиботни йўлга қўйиш ва зиёрат объектлари ҳақида илмий асосланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида Зиёрат туризмини ривожлантиришни мувофиқлаштириш кенгаши (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш кенгаши) ташкил этилсин ва унинг таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мувофиқлаштириш кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини тўлиқ ўрганиш, маълумотларни тизимлаштириш, зиёратгоҳлар, уламолар ва уларнинг илмий мероси ҳақида илмий асосланган маълумотларни шакллантириш;
туризми бозоридаги реал эҳтиёжни марказлашган тарзда таҳлил қилиш;
тарғибот ишларини сифатли ва пухта ташкил қилиш;
медиа контент, аудиовизуал маҳсулотлар, мақола ва брошюралар учун илмий асосланган материалларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
моддий маданий мерос объектларидаги ахборот таблолари, гидлар ва экскурсия етакчиларининг экскурсия материаллари учун сифатли материаллар шакллантирилишини мувофиқлаштириш;
турли конфессияларнинг моддий маданий мерос объектлари учун зиёрат одоби бўйича тавсиялар тайёрланишини ташкил қилиш.
6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида 3 штат бирлигидан иборат «Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими» ташкил этилсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/583/0829-сон)
Бунда, мазкур бўлимларнинг раҳбарлари Қўмита билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
7. Қуйидагиларга:
а) Қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
(7-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми фани бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
«Ипак йўли» туризм халқаро университетида «Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш» ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида «археология» магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш;
зиёрат туризми учун истиқболли мамлакатлар тилини ўрганиш филологияси йўналиши битирувчилари учун олий таълим муассасалари қошида пуллик асосда зиёрат туризми мавзусида қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Миллий археология маркази филиали «Самарқанд археология институти»нинг юридик мақомини тиклаган ҳолда, Фанлар академияси тизимида мустақил институт ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
8. Вазирнинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ўринбосари ва Зиёрат туризмини ривожлантириш департаментининг (кейинги ўринларда — Департамент) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида улар «Ипак йўли офиси» унитар корхонасининг Самарқанд шаҳридаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Бунда, мазкур бинони таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
9. Қўмита:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
а) Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:
республиканинг зиёрат туризми йўналишидаги салоҳиятини юртимизда ва хорижда тарғиб қилишга оид илмий рисолалар, реклама, ролик ва тарғибот материаллари тайёрлаш;
экспертлар, олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва талабаларни жалб қилган ҳолда мунтазам равишда зиёрат туризми йўналишида тарғиб қилувчи тадбирларни ташкил этиш чораларини кўрсин;
б) Дин ишлари бўйича қўмита ва Транспорт вазирлиги билан биргаликда хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган республиканинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш имконияти бўлган халқаро кўргазмаларда доимий равишда миллий стенд билан иштирок этиб борсин;
в) Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда икки ой муддатда салоҳиятли зиёрат туризми бозорига эга бўлган давлатларда манзилли маркетинг чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
г) хорижий мамлакатларида Ўзбекистон зиёрат туризм бренди элчисини тайинлаш амалиётини жорий этилишини ҳамда улар иштирокида зиёрат туризмининг кенг тарғибот ишларини амалга оширилишини таъминласин.
10. Транспорт вазирлиги:
а) Ички ишлар вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда республиканинг тоғли ҳудудлари орқали автотранспорт воситаси (автобус, микроавтобус, минивен)нинг хавфсизлик стандартларига (GPS, ёрдамчи ҳайдовчи, тормоз тизимига талаблар, махсус ёруғлик қайтарувчи линияси, ҳайдовчиларда мобиль алоқа, авария ҳолатларида «огоҳлантирувчи тугма» ва бошқаларнинг мавжуд бўлиши) жавоб берадиган сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этсин;
б) Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда уч ой муддатда Фарғона водийсини Тошкент ва Самарқанд вилоятлари билан текислик орқали боғлайдиган, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ҳудудидан ўтувчи маршрут орқали мунтазам автобус қатновларини чегарадан кесиб ўтиш тартиб-таомилларини соддалаштирилган тартибда амалга оширишни кўзда тутган ҳолда йўлга қўйишни таъминласин. Бунда, Қўмита ушбу йўналишда соддалаштирилган тартиб йўлга қўйилгандан сўнг туроператорларни жалб қилган ҳолда туристик маршрутларни тарғиб қилиб боради;
в) уч ой муддатда транспорт ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда комплекс туризм хизматлари кўрсатиш тизимини йўлга қўйсин;
г) авиация соҳасида халқаро альянсларга аъзо бўлган авиакомпанияларнинг мамлакатимизга парвозларни амалга ошириш бўйича таклифларини устувор равишда кўриб чиқилишини таъминласин.
11. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қўмита балансидаги автотранспорт воситалари, шу жумладан, Mercedes-Benz S450L 4 Matic автотранспортини, офис жиҳозларини (зарур компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқа керакли инвентар ва ускуналарни) дирекциянинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси ДУК балансига дирекция талабномаларига мувофиқ беғараз ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қўмита ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда тематик эсдалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 433-сон қарорига8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 февраль,
100-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ташриф буюрувчилар учун шарт-шароитлар яратилиши режалаштирилган туризм салоҳияти юқори бўлган маданий мерос объектлари
4. Транспорт воситалари (автомобиль ва автобус) учун алоҳида автотураргоҳлар ташкил этиш;
5. Зиёратгоҳларда навбатлар ва тирбандликлар, шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда, объект бўйлаб зиёратчилар оқимини тақсимлаш режаларини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш;
6. Ибодат маросимларини уюштириш жараёнларида (намозлар) зиёратчиларни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқиб амалга ошириш;
7. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида устувор равишда зиёратгоҳ атрофида оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш учун 30 млн сўмгача кредитлар тақдим қилинишини йўлга қўйиш;
8. Зиёратгоҳда санитар-гигиеник талабларга амал қилган ҳолда ҳожатхона ва қушхоналарни тартибга келтириш чораларини кўриш;
9. Зиёратгоҳларда қўшимча хизмат турлари (овқатланиш ва эсдалик совғаларини сотиш шохобчалари, зиёрат амалларини амалга ошириш учун лозим бўлган буюмлар савдоси)ни ташкил қилиш ва кенгайтириш;
10. Зиёратгоҳга ташриф буюрганлар учун шарт-шароитлар (ўриндиқлар, кутиш хоналари ва майдонлари, оналик ва болалик хонаси, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай бўлган шароитлар, салқин ичимликлар ва бошқа) яратиш;
11. Зиёратгоҳдаги зиёрат тартиби ва одоби ҳақида қўлланмалар ишлаб чиқиш ва зиёратгоҳларга ўтказиш чораларини кўриш;
12. Зиёратгоҳлар ҳақидаги босма ва электрон тарғибот материалларини ишлаб чиқиш ва кенг тарғиб қилиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 2-ИЛОВА
туризми маршрутларида фойдаланиладиган маданий мерос объектларининг 2021 — 2025 йилларда устувор равишда реставрация қилиш
I. «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» брендини яратиш ва тарғиб қилиш
1.
2021 — 2025 йилларда зиёрат туризми тарғиботи учун «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» ягона зиёрат туризми бренди ва тарғибот концепциясини ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли:концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш
2021 йил май
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Мусулмонлар идораси (У. Алимов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
2.
Хорижий эксперт ва зиёрат туризми мутахассислари иштирокида «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» тарғибот концепцияси асосидатарғибот материалларини хориждаги дипломатик ваколатхоналарга етказиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил май ойидан бошлаб
Амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
3.
«Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» бренди остида (дизайн, баннер, постер, тақдимот ва роликларни қамраб олган) намунавий кўчма кўргазма стенд лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил июнь
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Мусулмонлар идораси (У. Алимов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
4.
Малайзия, Туркия, Россия, Индонезия, Сингапур, Покистон, Ҳиндистон, Буюк Британия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг марказий масжидларида «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» ҳафталигини ўтказиш ва ҳафталик доирасида кўчма кўргазма ва тарғибот суҳбатларини ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил август-сентябрь
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Мусулмонлар идораси (У. Алимов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
5.
Soekarno-Нatta International Airport (Индонезия),Kuala-Lumpur International Airport (Малайзия),Istanbul Grand Airport (Туркия),Dubai International Airport (БАА) ва бошқа хориждаги йирик аэропортларда «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» кўчма стендини ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил август ойидан бошлаб
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
6.
Куала-Лумпур шаҳридаги «Ислом санъати музейи» ва Жакарта шаҳридаги «Истиқлол музейи» ҳамда Туркиянинг Истанбул, Анқара, Измир, Кўния, Сакария, Кайсери каби йирик шаҳарларидаги Маданият марказларида «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» номидаги махсус павильон ва кўргазмаларни ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил август ойидан бошлаб
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),«Uzbekistan Airways» АЖ (И. Маҳкамов),Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
7.
«Мир Араб мадрасаси» библиографик фото-альбомини чоп этиш ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг муфтиятларига тарқатилишини таъминлаш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил май
Амалга ошириш учун — Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Мусулмонлар идораси (У. Алимов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
8.
«Алиф ТВ» (Россия),«IlmFeed» (Буюк Британия),«НalalTrip», «NasDaily» (Сингапур),«National Geographic» (АҚШ),«TRT Avaz» (Туркия),«Trans7», «NetTV» ва «SCTV» (Индонезия),«AlНijrah» (Малайзия) ва бошқа хорижий медиа-платформаларда республиканинг «зиёрат туризми» салоҳиятини оммалаштиришга қаратилган медиа-контентлар яратиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Фанлар академияси (Б. Юлдашев),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
II. Мамлакат ҳудудида зиёрат туризмига оид маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш
9.
Хорижий мамлакатларда исломшунослик соҳасида таълим олаётган ўқувчиларни зиёрат объектлари билан таништиришга қаратилган «Исломий академик саёҳат» (Islamic academic tour) дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар дастури
2021 йил июнь
Ишлаб чиқиш ва амалга учун — Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Мусулмонлар идораси (У. Алимов),Ислом цивилизацияси маркази (Ш. Миноваров),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
10.
«Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этиш ва ўтказиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил сентябрь
Ташкил этиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
III. Зиёрат туризми йўналишида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик
11.
Республика ҳудудида жойлашган ислом маданияти ва тарихи билан боғлиқ маданий мерос объектларини Ислом ҳамкорлик ташкилотининг «Ислом маданий мероси рўйхати»га киритиш чораларини кўриш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021-2022 йиллар
Амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Мусулмонлар идораси (У. Алимов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
12.
Туркия Дин ишлари бошқармаси, Қозоғистон мусулмонлари идораси, Россия Муфтийлар кенгаши ва ҳудудлардаги муфтиятлар, Кавказ мусулмонлари идораси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида зиёрат туризм соҳасида узвий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Амалга ошириш учун — Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Мусулмонлар идораси (У. Алимов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
13.
Дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида Ўзбекистон номидан «Имомлар юртига саёҳат» мукофотини жорий қилиш ва мусобақалар ғолибларининг саёҳатини ташкиллаштириш.
Амалга ошириш шакли:меъёрий ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2021 йилдан бошлаб доимий равишда
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У. Алимов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
14.
Тошкентдаги «Усмон мусҳафи»нинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида «Усмон мусҳафи» номли махсус сувенирлар коллекциясини яратиш ва сотувини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил май
Ташкил этиш ва ўтказиш учун — Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
IV. Зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантириш
15.
Қуйидагиларни назарда тутувчи «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш:
археология мероси объектларини муҳофаза қилиш соҳасига доир атамаларни янгилаш, шу жумладан, «дастлабки археологик ишлар», «дала археологик тадқиқотлари»; «ҳимоя-қутқарув археологик ишлар»; «археологик материалларни камерал ишлаш» каби янги атамаларини киритиш;
аниқланмаган археологик объектларни сақлаб қолишга қаратилган «археологик экспертиза» тўғрисидаги нормани киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг электрон археологик харитасини ўзида мужассамлаштирган археологик ёдгорликларнинг ягона электрон давлат реестрига юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини белгилаш;
археологик тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаш;
археологик ёдгорликлари давлат қўриқхонаси тўғрисидаги нормалар билан тўлдириш.
Амалга ошириш шакли:Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш
2021 йил июль
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Фанлар академияси (Б. Юлдашев) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
16.
Моддий маданий мерос, шу жумладан, археология мероси объектлари ҳудудларининг кириш қисмида уларнинг Давлат ва ЮНЕСКО томонидан муҳофазага олинганлигини кўрсатувчи, шунингдек, ташриф буюрувчилар томонидан киришда белгиланган эҳтиёт чоралари тўғрисида маълумот акс эттирилган туристик кўрсаткич белгиларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўрнатиш тадбирларни амалга ошириш.
Бунда, мазкур кўрсаткич белгилар ҳар бир ҳудуднинг табиий иқлим шароити, шу жумладан, қуёш ва ёғингарчилик мавсумига чидамли материаллардан тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилиши талаб этилади.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил октябрь
Ишлаб чиқиш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
17.
Имом ал-Бухорийнинг ҳадислар тўплами, Ибн Синонинг «Тиб қонунлари»дан танланган бандлари тўплами, Имом Насафийнинг «Ақоид» асари, Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Алишер Навоий ҳикматлари тўплами, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» ва бошқа алломалар асарларини хорижий (инглиз, араб, турк, рус) тилларда сифатли усулда нашр этиш ҳамда зиёратгоҳлар, темир йўл вокзалларида сотувини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил май ойидан бошлаб доимий равишда
Амалга ошириш учун — Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Мусулмонлар идораси (У. Алимов),Фанлар академияси (Б. Юлдашев),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хосилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
18.
Бухоро вилоятидаги «Етти пир» мажмуаларидаги инфокиоскларда жойлаштириш учун «Тариқатнинг етти пири» номли мультимедиа дастурини ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил июнь
Ишлаб чиқиш ва жойлаштириш учун — Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
V. Хорижий мамлакатларда республиканинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш
19.
«2021 йил Ўзбекистон зиёрат туризми календари» ва тарғибот материалларини Россия уламолари кенгаши билан ҳамкорликда мамлакатдаги масжидлар ва мадрасаларга тарқатиш.
Амалга ошириш шакли:режа график ишлаб чиқиш
2021 йил апрель
Ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
20.
Россия Федерациясининг Татаристон, Чеченистон, Доғистон ва бошқа субъектларида «Имомлар юртига саёҳат»номли тарғибот ишларини олиб бориш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йил майдан бошлаб доимий равишда
Ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов) Амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
21.
Чеченистон ҳукумати билан ҳамкорликда «Аҳмад Қодиров изидан» турмаршрутини ишлаб чиқиш ва маршрутни Чеченистон ва Россиядаги чеченлар орасида тарғиб қилиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йил майдан бошлаб доимий равишда
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У. Алимов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
22.
Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидаги марказий масжидларда «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» кўчма кўргазмасини ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил июнь — август
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У. Алимов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
23.
Саудия Арабистонига кўчиб кетган ўзбек диаспораси фаоллари билан учрашув ўтказиш, улар орасидан медиа тарғибот, инвестиция соҳаларида ҳамкорларни аниқлаш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил май
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У. Алимов),Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
24.
Тошкентдаги «Усмон мусҳафи»га атаб Жакартанинг марказий боғида Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун каллиграфия тадбирини ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси
2021 йил май
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
25.
Индонезиядаги энг кўп томоша қилинадиган «Нafiz Indonesia» телемусобақаларига расмий ҳомий бўлиш, финал босқичи ғолибларини Ўзбекистон бўйлаб зиёратини ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У. Алимов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
26.
Эрон фуқаролари учун «Ўзбекистонда Наврўз» номли махсус саёҳат дастурини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йил апрель
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ўзбекистон мусулмонлар идораси (У. Алимов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
27.
Бангладешда Ўзбекистон зиёрат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йил май
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
28.
Истанбул шаҳрида жойлашган «Турк дунёси маданият маркази»даги Ўзбекистон бурчагини такомиллаштириш ва замонавий технологиялар асосида жиҳозлаш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ислом цивилизацияси маркази (Ш. Миноваров)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
29.
«Сукарно изидан» ва «Оллоҳшукур Пошшозода изидан» номи остида туризм маршрутларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йилдан бошлаб доимий равишда
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Фанлар академияси (Б. Юлдашев),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
VI. Марказий Осиё ва Афғонистон давлатлари орасида мамлакатнинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш
30.
«Бобур» номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида алломалар ва юртимиз ҳақидаги спекталь ва тақдимотларни ташкил қилиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
График асосида
Амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (Б. Мусаев, А. Абдуҳакимов)
31.
Қўшни мамлакатлар учун «Ўзбекистонда Наврўз» номли махсус саёҳат дастури доирасида махсус автобус ва темир йўл қатновини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йилдан бошлаб доимий равишда
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хосилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов, А. Абдуҳакимов)
32.
Қўшни давлатлар диний таълим муассасалари ўқитувчи ва талабаларининг Ўзбекистон ислом академияси, «Мир Араб» мадрасаси, «Имом Бухорий» ҳадис мактаби ва шу каби қатор мадрасаларга танишув саёҳатларини ўз ичига олган турпакетлар ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йил март
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
33.
Мамлакатимиз ҳудудида жойлашган қозоқ бийлари («Айтеке би», «Тўлабий») зиёратгоҳлари, яссавийлик тариқати шайхлари (Шайх Ҳованди Тоҳур, Сузук ота, Ҳаким ота) тўғрисидаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва чоп этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил май
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Фанлар академияси (Б. Юлдашев)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
34.
Афғонистондаги ўзбек диаспораси фаоллари билан учрашув ўтказиш, улар орасидан медиа тарғибот, туризм тарғиботи соҳаларида ҳамкорларни аниқлаш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
Келишувга асосан
Амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
35.
Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон давлатлари билан чегара ўтказиш пунктлари яқинида зиёрат маълумот марказини ташкил этиш, марказларни тарғибот материаллари билан таъминлаш ва вилоят марказларига автобус қатновларини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йил июнь
Марказни ташкил этиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегара қўшинлари (С. Хусанов),Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов)
Транспорт қатновини амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов)
36.
Қўшни давлатларнинг чегарадош ҳудудларидаги телеканаллар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва Ўзбекистон зиёратгоҳлари ҳақидаги қизиқарли видео контентни мунтазам етказиб бериш. Хусусан, Рамазон ойида алломаларимиз ҳақидаги фильмларни тақдим этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
Келишувга асосан
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
37.
Абу Райхон Беруний туғилган ва дафн этилган жойлар — Беруний тумани ва Ғазни шаҳри (Афғонистон) ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш ва зиёратларни ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
Келишувга асосан
Амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
38.
Туркманистон фуқаролари учун «Улли ҳовлига саёҳат» турларини ишлаб чиқиш, Хоразм ва Бухоро университетлари имкониятларини намойиш этувчи Таълим ярмаркаларини ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
39.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида мавжуд автобус рейслари сонини кўпайтириш бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш.
Амалга ошириш шакли:таҳлилий маълумот тайёрлаш
2021 йил апрель
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов)
40.
Қўшни мамлакатларнинг таниқли имомлари, блогер ва етакчи телеканаллари учун Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини оммалаштириш учун оқим паст мавсумда инфо-турлар ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
График асосида
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
41.
Хорижий мамлакатларнинг йирик масжидлари (Султон Аҳмад (Истанбул),Ал Бухорий (Куала-Лумпур),Истиқлол (Жакарта),Деҳли жомъе (Деҳли) масжидлари) ва бошқа диний муассасаларда республика имомлари томонидан Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти борасидаги мавъиза ва маърузаларини ўтказиб бориш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
Келишувга асосан
Амалга ошириш учун — Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Мусулмонлар идораси (У. Алимов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
VII. Транспорт-логистика хизматларини яхшилаш ва ривожлантириш
42.
«Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон» халқаро автобус маршрутини йўлга қўйиш.
Бунда, йўналишни амалга ошириш учун Эрон Ҳукумати билан транзит рейслар бўйича келишувга эришиш чораларини кўриш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
Келишувга асосан
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов, А. Абдуҳакимов)
43.
Туркияавиакомпаниялари томонидан тақдим этилган Туркия шаҳарларидан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳамда Анқара шаҳридан Тошкент шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бўйича мурожаатларига рухсатнома расмийлаштирилишини ҳал этиш.
Бунда, асосан зиёрат туризм йўналишида хорижий туристлар оқимини оширишга биринчи навбатда эътибор қаратилади.
Амалга ошириш шакли:амалий чора-тадбирлар
2021 йил
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Фуқаро авиацияси агентлиги (Т. Ўлжаев)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов, А. Абдуҳакимов)
44.
«Air Cairo» ( Миср),«Pеgasus Airlines» (Туркия),«Corendon Airlines» (Туркия),«Flydubai» (БАА),«Jazeera Airlines» (Қувайт),«Aseman Airlines» (Эрон),Zagros Airlines (Эрон) ва Air Arabia (БАА) авиакомпанияларининг тегишлигига кўра доимий ва чартер рейсларини ташкил этиш, мунтазам рейслар сонини ошириш бўйича мурожаатларининг расмийлаштирилишини ҳал этиш.
Амалга ошириш шакли:амалий чора-тадбирлар
2021 йил
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Фуқаро авиацияси агентлиги (Т. Ўлжаев)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Умурзаков)
45.
«Нumo air» авиакомпанияси фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш ва авиа қатновларини амалга оширилишини таъминлаш.
Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига, шунингдек, республика ҳудудларини ўзаро боғловчи қўшимча ва янги авиа қатновларни йўлга қўйиш мақсадида салоҳиятли инвесторлар билан авиакомпания ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш.
Амалга ошириш шакли:амалий чора-тадбирлар
2021 йил апрель-май
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Фуқаро авиацияси агентлиги (Т. Ўлжаев)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Умурзаков)
46.
Kuwait Airways (Қувайт),Garuda (Индонезия),Citilink (Индонезия),Lion Air (Индонезия),Malaysia Airlines (Малайзия),Biman Airlines (Бангладеш),FlyNas (Саудия Арабистони),Freebird Airlines (Туркия),Gulf Air (Бахрайн),Salam Air (Оман),Oman Air (Оман),Qatar Airways (Қатар),Serene Air (Покистон),Wizz Air (Венгрия),IFLY (Россия),SkyUp (Украина),LOT Airlines (Польша),Нainan Airlines (ХХР),Asiana Airlines (Корея),Air Baltic (Латвия) ва Czech Airlines (Чехия) авиакомпаниялари билан музокаралар олиб борган ҳолда, улар билан Республика шаҳарларига доимий ва чартер рейсларини ташкил этиш, мунтазам рейслар сонини ошириш бўйича келишувларга эришиш.
Бунда, асосан зиёрат туризм йўналишида хорижий туристлар оқимини оширишга биринчи навбатда эътибор қаратилади.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил апрель-май
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Умурзаков)
47.
Ўзбек диаспораси истиқомат қиладиган қўшни мамлакатларнинг йирик шаҳарлари (Ўш, Жалолобод, Туркистон, Чимкент, Душанбе, Хўжанд, Мозоришариф)дан туризм салоҳияти юқори бўлган шаҳарларимизга автобус маршрутларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил апрель
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов, А. Абдуҳакимов)
48.
«QANTAS» авиакомпанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида музокаралар олиб бориш.
Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Умурзаков)
49.
«Ўш-Тошкент» йўналишини амалга ошириш учун Тожикистоннинг Ҳўжанд шаҳридан ўтган магистралда ҳаракатланиш бўйича Тожикистон ҳукумати билан келишувга эришиш чораларини кўриш.
Келишув натижасига кўра халқаро мунтазам автобус йўналишини ташкил қилиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
Келишувга асосан
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов, А. Абдуҳакимов)
50.
Фарғона-Урганч-Фарғона, Термиз-Урганч-Термиз ва Қарши-Урганч-Қарши ҳамда Тошкент шаҳридан Бухоро, Нукус, Термиз, Урганч шаҳарлари ва Фарғона водийсига қатнов йўналишлари бўйича авиарейсларни, шунингдек, Андижон-Хива-Андижон ҳамда 2021 йил 1 апрелга қадар йўлга қўйиладиган Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд темир йўл қатновларини субсидиялаш бўйича Махсус комиссиянинг қарорини қабул қилиш.
Бунда, субсидиялашнинг энг юқори (чекланган) даражаси (суммаси) ни ўрнатишни назарда тутиш.
Амалга ошириш шакли:Махсус комиссиянинг қарорини
2021 йил март
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
51.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидияланиши белгиланган транспорт қатновлари ва уларни ҳамда меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдори тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб бориш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
доимий
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
VIII. Мамлакатнинг буддавийлик, яҳудийлик, зардўштийликка оид зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш
52.
Бухоро яҳудийлари конгресслари билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини Исроил, АҚШ, Канада, Шарқий ва Ғарбий Европа мамлакатларида кенг тарғиб қилиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йил давомида
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
53.
«The Bukharian Times» (АҚШ) ва «Menora» (Исроил) нашрларида Ўзбекистоннинг бутунжаҳон яҳудийлари учун зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил давомида
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
54.
Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудларида жойлашган зардўштийлик обидалари бўйлаб янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.
Эрон, Ҳиндистон ва Европа зардўштийлик жамоалари учун тарғибот ишларини амалга ошириш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йилдан бошлаб доимий равишда
Амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
55.
Бутунжаҳон яҳудийлар конгрессининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини ташкил қилиш масаласини ўрганиб чиқиш.
Амалга ошириш шакли:таклифлар ишлаб чиқиш
2021 йил май
Амалга ошириш учун — Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
56.
Бухоро яҳудийларининг юртимиздаги меросини намойиш этувчи музей ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли:таклифлар ишлаб чиқиш
2021 йил май
Ишлаб чиқиш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б. Зарипов),Фанлар академияси (Б. Юлдашев),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
57.
Исроил шаҳарларида маданий тадбирлар, фотокўргазмалар ва концертларни ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йилдан бошлаб доимий равишда
Ташкил этиш ва ўтказиш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
58.
Исроил шаҳарларида «Бухоро ва Самарқандни биласизми?» интервьюларини ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
2021 йилдан бошлаб доимий равишда
Амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
59.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм элчиси ва «Ханда-ханда» театр билан ҳамкорликда тарғибот видеороликларини яратиш ва хорижий бозорларда кенг тарқатиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чоралар
2021 йилдан бошлаб доимий равишда
Ташкил этиш ва ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (Б. Мусаев, А. Абдуҳакимов)
60.
Сурхондарёдаги буддизм меросини қайта тиклаш ва уни илмий ўрганиш бўйича япон археологи Кюдзо Като бошлаган ишларни тиклаш, малакали япон олимларини жалб қилиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йилдан бошлаб доимий равишда
Амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Сурхондарё вилояти
ҳокимлиги (Т. Боболов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (Б. Мусаев, А. Абдуҳакимов)
61.
Буддизм обидаларини ўрганиш бўйича археологик туризм йўналишида буддизм эътиқоди тарқалган мамлакатлардан ўқитувчи ва талабалар учун махсус турлар ташкил этиш, уларнинг узоқ муддатга Сурхондарёда қолиб, изланиш ва амалиёт дарсларини ташкил этиш бўйича шароитлар яратиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йилдан бошлаб доимий равишда
Амалга ошириш учун — Фанлар академияси (Б. Юлдашев),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков),Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов)
Вазирлар Маҳкамаси (Б. Мусаев, А. Абдуҳакимов)
62.
Ўзбекистон ҳудудида буддизм кириб келиши ва ривожи тарихига бағишлаб махсус видео ролик ва брошюралар яратиш ва хорижий бозорларда тарғиб этиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси
2021 йил май ойидан бошлаб доимий равишда
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),Фанлар академияси (Б. Юлдашев),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
63.
Хитой бозори учун Ўрта Осиёнинг буддизм мероси ва Фарғона отлари (Самовий дулдуллар) мавзулари бўйича видеороликлар яратиш.
Амалга ошириш шакли:тарғибот материаллари ишлаб чиқиш
2021 йил май-июнь
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни
ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)
64.
Юртимизнинг турли динлар меросини акс эттирувчи видеороликларни авиа, жумладан хорижий авиакомпаниялар ва поездлар бортлари медиатекасига киритиш.
Амалга ошириш шакли:тарғибот материалларини ишлаб чиқиш
2021 йил март ойидан бошлаб доимий равишда
Ишлаб чиқиш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Ташкил этиш учун — Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов, А. Абдуҳакимов)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 4-ИЛОВА
Хорижий тилларга таржима қилинадиган ва тарғиботи кенг амалга ошириладиган, алломалар ва зиёратгоҳлар тўғрисидаги фильмлар
Сценарий «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан шакллантирилади
32.
Зардушт ва қадимги Хоразм мавзусидаги ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)
Форс, ҳинд, инглиз, рус
Сценарий «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан шакллантирилади
33.
Ўзбекистон мадрасалари мавзусида маърифий сериал (ўзбек тилида)
Турк, араб, индонез, форс, инглиз, рус
Сценарий «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан шакллантирилади
34.
«Султон Увайс Қороний» ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)
Инглиз, рус
Сценарий «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан шакллантирилади
35.
«Насриддин Афанди» минисериялари (ўзбек тилида)
Турк, инглиз, индонез
Сценарий «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан шакллантирилади
36.
«Олтин Силсила» Нақшбандия пирлари ҳақида ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)
Турк, инглиз, рус
Сценарий «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан шакллантирилади
37.
«Хўжаназар Ҳувайдо» ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)
Турк, инглиз, рус
Сценарий «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан шакллантирилади
38.
«Самарқанд толиблари» — Абдуллоҳ Рудакий, Умар Ҳайём, Али Қушчи каби алломаларнинг Самарқанддаги ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм (ўзбек тилида)
Тожик, турк, форс, инглиз, рус
Сценарий «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан шакллантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/5/0009-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар учун чипта нархининг бир қисмини, шунингдек, туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/5/0009-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
авиаташувчи — Ўзбекистон Республикасининг резидент авиакомпанияси;
транспорт чиптаси — Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига авиа ва (ёки) темир йўл транспорти орқали саёҳатни амалга ошириш учун харид қилинган йўл ҳужжати;
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;
меҳмонхона хизматлари — жойлаштириш воситаларида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар;
маҳаллий турист — Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс;
махсус комиссия — субсидияланадиган авиақатновлар чипталари ва авиақатнов йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларни белгилаш бўйича тузилган комиссия;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 302-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/302/0421-сон)
Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссия — туроператор ва турагентлар ҳамда маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича тузилган комиссия;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 302-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/302/0421-сон)
махсус тариф — авиа чипталар нархининг ҳамда субсидияланадиган меҳмонхона хизматлари нархининг қатъий миқдорда белгиланадиган энг юқори (чекланган) даражаси (суммаси);
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 302-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/302/0421-сон)
субсидияланадиган авиақатнов — махсус комиссия томонидан тасдиқланган маҳаллий йўналишлар, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар бўйича амалга ошириладиган авиақатнов;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/5/0009-сон)
саёҳат ташкилотчиси — туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи асосида маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат (тур) ташкил қилган туроператор ёки саёҳат (тур)ни сотувчи турагент;
субсидия — авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини, шунингдек, туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг транспорт чипталари ҳамда меҳмонхона хизматлари нархларининг бир қисмини қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағ.
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/5/0009-сон)
3. Субсидия 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача саёҳат ташкилотчиларига — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан транспорт чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи миқдорида ажратилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/5/0009-сон)
31. Авиаташувчиларга ички туризм, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида субсидия 2027 йил 1 январгача ажратилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
4. Саёҳат ташкилотчиларининг меҳмонхона харажатлари учун субсидия саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилади.
2-боб. Маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун субсидия ажратиш тартиби
5. Субсидияланадиган авиақатновлар йўналишлари Махсус комиссия қарори билан тасдиқланади. Махсус комиссия қарорида субсидияланадиган авиақатнов амалга ошириладиган йўналиш (маршрут) ва амал қилиш муддати, уни узайтириш шартлари ҳамда махсус тариф белгиланади.
Субсидия ҳар ойда тўлаб борилади.
6. Авиаташувчиларга субсидия республиканинг бир вилояти/шаҳридан иккинчи вилояти/шаҳрига амалга оширилган авиақатновлар учун ҳаво кемасининг тежамкор («econom») хизмат кўрсатиш тоифаси чипта нархининг 25 фоизи миқдорида ажратилади.
Бунда, махсус комиссия тежамкор («econom») хизмат кўрсатиш тоифаси чипта нархини бир хил нархда белгилаши мумкин.
7. Авиаташувчи махсус тарифни мустақил пасайтириш ҳуқуқига эга. Махсус комиссия томонидан зарур ҳолларда махсус тариф қайта кўриб чиқилиши мумкин.
8. Субсидияланадиган авиақатнов Махсус комиссия қарорига мувофиқ бекор қилиниши мумкин.
9. Авиаташувчи амалга оширилган субсидияланадиган авиақатновлар учун ҳар ой якуни бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда Транспорт вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
10. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобрақами реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар;
амалга оширилган субсидияланадиган авиақатновлар сони, ҳаво кемалари тури ва улардаги ўриндиқлар сони, ҳақиқатда сотилган чипта сони ва нархи бўйича жамлама реестр.
11. Субсидия ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, маълумотлар ва ҳисоб-китоблар авиаташувчи томонидан имзо билан тасдиқланади.
12. Субсидияланадиган авиақатновлар учун субсидия ажратиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
13. Ариза ва аризага илова қилинадиган барча ҳужжатларнинг асослилиги Транспорт вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилади.
14. Транспорт вазирлиги ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади.
15. Транспорт вазирлиги аризани ўрганиб чиққандан сўнг, бир иш куни мобайнида субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорнинг нусхаси қабул қилинган кунда авиаташувчига юборилади.
16. Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган қарор авиаташувчига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.
Авиаташувчи қарорни олган кундан бошлаб кўпи билан икки ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Транспорт вазирлигига такроран ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
17. Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
а) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим қилинмаган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги;
б) тақдим қилинган ҳужжатларнинг нотўғрилиги;
в) ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган маблағлар ажратиш муддатининг тугаши.
Субсидия олишни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
18. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Транспорт вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилади.
Бунда янги асослар бўйича субсидия ажратишни рад этиш мумкин эмас.
19. Ушбу Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
20. Транспорт вазирлиги авиаташувчига субсидия ажратиш учун Молия вазирлигига авиаташувчи тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани тақдим этади.
21. Молия вазирлиги Транспорт вазирлиги томонидан тақдим этилган буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни авиаташувчига субсидия ажратиш учун белгиланган тартибда очилган Транспорт вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
Бунда авиаташувчига субсидия ажратиш учун Молия вазирлиги томонидан Транспорт вазирлигига белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
22. Маблағлар келиб тушганидан сўнг Транспорт вазирлиги уч иш кунида авиаташувчининг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобрақамларига белгиланган субсидия маблағларини ўтказиб беради.
23. Субсидия миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади:
См = (ЧС* х МТ) / 100 х 25
Бунда,
См — субсидия миқдори;
ЧС — тежамкор («econom») хизмат кўрсатиш тоифасида сотилган чипта сони;
* — сотилган чипта сони ҳаво кемасининг тежамкор («econom») хизмат кўрсатиш тоифаси бўйича 50 фоиздан кам юкланишини ташкил этган бўлса, 50 фоиз юкланишдаги чипта сони;
МТ — махсус тариф.
24. Махсус тарифни аниқлашдаги ҳаво кемасининг юкланиш даражаси авиаташувчи томонидан Махсус комиссия билан келишилган ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бунда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қўшимча маблағлар ажратиш талаби юзага келишига йўл қўйилмайди.
25. Махсус тарифга қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзлар қўлланилган тақдирда, субсидия миқдори махсус тарифдан келиб чиқиб аниқланади.
27. Авиаташувчи ҳар бир авиа чиптани барча тежамкор («econom») хизмат кўрсатиш тоифаларида мавжуд ўринлар учун Махсус комиссия томонидан белгиланган нархда реализация қилиши шарт.
Авиаташувчи томонидан саёҳат ташкилотчиларига авиа чипта миқдори (сони) ни чеклаган миқдорда реализация қилинишига йўл қўйилмайди.
30. Саёҳат ташкилотчиси томонидан саёҳат транспорт чипталарини харид қилмасдан ташкил этилган бўлса, саёҳат ташкилотчиси ушбу Низомнинг 29-банди «б» кичик бандида белгиланган меҳмонхона хизматлари харажатлари учун ариза топшириш ва субсидия олиш ҳуқуқига эга.
Бунда, субсидия ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган талаблар асосида ажратилади.
31. Субсидия саёҳат ташкилотчисига махсус тарифда белгиланган авиа чипталар ва меҳмонхона хизматлари нархидан юқори бўлган харажатлар учун ажратилмайди.
32. Ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган муддатлардан олдин ва кейин амалга оширилган саёҳатларга субсидия олиш учун берилган аризалар кўриб чиқилмайди.
5-боб. Саёҳат ташкилотчиларининг субсидия олиш учун аризаларни топшириш тартиби
33. Саёҳат ташкилотчиси субсидия олиш мақсадида Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) га ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобрақами реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар;
б) авиа ва темир йўл чипталари учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (агар саёҳат субсидияланадиган авиа ва темир йўл йўналишлари орқали амалга оширилган бўлса);
в) саёҳат ташкилотчилари томонидан жойлаштириш воситаларида маҳаллий туристларга кўрсатилган хизматлар учун тузилган шартномалар бўйича тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (электрон ҳисобварақ-фактура, касса ёки терминал аппарат чеклари, банк тўлов ҳужжатлари) нусхалари;
г) туристик ваучерларнинг нусхалари.
34. Саёҳат ташкилотчисига субсидия ажратиш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
35. Қўмита ариза олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текширади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
36. Қўмита аризани ўрганиб чиққандан сўнг, бир иш куни мобайнида субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорнинг нусхаси қабул қилинган кунда саёҳат ташкилотчисига юборилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
37. Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган қарор саёҳат ташкилотчисига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.
Саёҳат ташкилотчиси қарорни олган кундан бошлаб кўпи билан икки ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
38. Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
а) ушбу Низомнинг 33-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим қилинмаган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги;
б) тақдим қилинган ҳужжатларнинг нотўғрилиги;
в) ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган маблағлар ажратиш муддатининг тугаши.
Субсидия олишни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
39. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қўмита томонидан қайта кўриб чиқилади.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Бунда янги асослар бўйича субсидия ажратишни рад этиш мумкин эмас.
40. Ушбу Низомнинг 37-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
41. Қўмита саёҳат ташкилотчисига субсидия ажратиш учун Молия вазирлигига саёҳат ташкилотчилари тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани тақдим этади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
42. Молия вазирлиги Қўмита томонидан тақдим этилган буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни саёҳат ташкилотчиларига субсидия ажратиш учун белгиланган тартибда очилган Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Бунда саёҳат ташкилотчиларига субсидия ажратиш учун Молия вазирлиги томонидан Қўмитага белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
43. Маблағлар келиб тушганидан сўнг Қўмита уч иш кунида саёҳат ташкилотчиларининг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобрақамларига белгиланган субсидия маблағларини ўтказиб беради.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
44. Субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига ариза берувчилар масъул ҳисобланади.
45. Транспорт вазирлиги авиаташувчилар учун, Қўмита саёҳат ташкилотчилари учун субсидия ажратиш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағларнинг етказилиши юзасидан масъул ҳисобланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
46. Субсидия маблағлари авиаташувчилар ва саёҳат ташкилотчиларига ўтказилиши устидан назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига
Субсидия ажратиш тўғрисида АРИЗА
___________________________________________________________________________________________ (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) ___________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________манзил бўйича рўйхатдан ўтган
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратишингизни сўрайман. Амалга оширилган авиақатновлар (йўналиш номи, авиарейс сони, рақами ва санаси): ___________________________________________________________________________________________ Сотилган чипталар сони: _______________________________________________ Субсидия ўтказиб бериладиган ҳисобрақам: ______________________________
Сана: ______________
Раҳбар Ф.И.О. ва имзоси: _______________
Бош ҳисобчи Ф.И.О. имзоси: ____________
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
Авиаташувчи
Транспорт вазирлигига субсидия ажратиш учун мурожаат қилади
Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10 санасигача
Транспорт вазирлиги
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Низом талабларига мослигини кўриб чиқади ва субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
беш иш кунида
Транспорт вазирлиги
Авиаташувчига субсидия ажратиш учун Молия вазирлигига авиаташувчи тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани тақдим этади.
бир иш кунида
Транспорт вазирлиги
Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган қарор авиаташувчига юборади.
бир иш кунида
Авиаташувчи
Қарорни олган кундан бошлаб кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Транспорт вазирлигига такроран ариза билан мурожаат қилади
икки ҳафта муддатда
Молия вазирлиги
Транспорт вазирлиги томонидан тақдим этилган буюртманомани кўриб чиқади ва тегишли маблағларни авиаташувчига субсидия ажратиш учун белгиланган тартибда очилган Транспорт вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
уч иш кунида
Транспорт вазирлиги
Маблағлар келиб тушганидан сўнг Транспорт вазирлиги авиаташувчининг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобрақамларига белгиланган субсидия маблағларини ўтказиб беради.
уч иш кунида
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига
Субсидия ажратиш тўғрисида АРИЗА
__________________________________________________________________________________________, (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан сўровчининг тўлиқ номи) ___________________________________________________________________________________________ (манзил, телефон, факс, электрон почта) _________________________________________________________манзил бўйича рўйхатдан ўтган,
(рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомга 4-ИЛОВА
Саёҳат ташкилотчиларига транспорт чипталари ҳамда меҳмонхона хизматлари учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
Саёҳат ташкилотчиси
Қўмитага субсидия ажратиш учун мурожаат қилади
Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 15 санасигача
Қўмита
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Низом талабларига мослигини кўриб чиқади ва субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
ўн иш кунида
Қўмита
Саёҳат ташкилотчисига субсидия ажратиш учун Молия вазирлигига авиаташувчи тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани тақдим этади.
бир иш кунида
Қўмита
Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган қарор авиаташувчига юборади.
бир иш кунида
Саёҳат ташкилотчиси
Қарорни олган кундан бошлаб кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилади
икки ҳафта муддатда
Молия вазирлиги
Қўмита томонидан тақдим этилган буюртманомани кўриб чиқади ва тегишли маблағларни саёҳат ташкилотчисига субсидия ажратиш учун белгиланган тартибда очилган Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
уч иш кунида
Қўмита
Маблағлар келиб тушганидан сўнг Қўмита саёҳат ташкилотчисининг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобрақамларига белгиланган субсидия маблағларини ўтказиб беради.
уч иш кунида
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 6-ИЛОВА
«Туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича комиссия
ТАРКИБИ
1.
А. Аққулов
—
Туризм қўмитаси раиси
2.
Ж. Абруев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари
4.
Ж. Чориев
—
транспорт вазири ўринбосари
5.
А. Хайдаров
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
6.
лавозимига кўра
—
Туризм қўмитаси бошқармаси бошлиғи — комиссия котиби
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 6а-ИЛОВА
Авиачипталар нархлари ҳамда субсидияланадиган авиақатнов йўналишларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия
ТАРКИБИ
1.
И. Махкамов
—
транспорт вазири, комиссия раиси
2.
Ж. Абруев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари
3.
Х. Мустафаев
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
4.
Т. Назаров
—
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори
5.
А. Аққулов
—
Туризм қўмитаси раиси
6.
А. Химматов
—
Транспорт вазирлигининг Молия-иқтисод ва тариф бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(6а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 7-ИЛОВА
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига қуйидаги таҳрирдаги «п» кичик банд қўшилсин:
«п) юридик шахс штатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тасдиқланадиган таълим муассасаларининг олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ёки ушбу таълим муассасаларида малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши («чиқиш туризми» йўналиши бўйича «зиёрат» туризми фаолиятини амалга ошириш учун).»;
2. Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
«3. Жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш фақат белгиланган тартибда тегишли сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида кўрсатиш мумкин.
Сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатнинг амал қилиш муддати даврида 3 марта (ҳар 1,5 йилда) инспекция назоратини ўтказган ҳолда беш йилдан иборат бўлади.
Туроператор хизматлари, умумий овқатланиш ташкилотлари (ресторанлар) хизматлари ва туристларга транспорт хизматини кўрсатиш хизматлари учун ихтиёрийлик асосида берилган сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатнинг амал қилиш муддати даврида 1 марта (ҳар 2,5 йилда) инспекция назоратини ўтказган ҳолда беш йилдан иборат бўлади.
Сертификатнинг асл нусхаси бевосита сертификатлаштириш объектида туради ва у учинчи шахсларга берилмайди.
Амалдаги сертификатсиз жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.»;
«55. Режадаги инспекция назорати битимга асосан сертификатнинг амал қилиши даврида уч марта ўтказилади.
Сертификатлаштиришдан кейин:
биринчи режадаги инспекция назорати сертификат берилгандан кейин камида олти ой ўтгандан сўнг ўтказилади;
кейинги режадаги инспекция назоратлари аввалги инспекция назорати ўтказилгандан кейин камида ўн саккиз ой ўтгандан сўнг ўтказилади.»;
в) 64-банд қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд билан тўлдирилсин:
«и) инспекция назорати даврида, шу жумладан яширин баҳолашнинг натижалари асосида Марказ томонидан берилган кўрсатма ва тавсияларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларнинг 30 фоизидан ортиғи бажарилманганлиги ҳолатлари аниқланганда.»;
г) 5а-иловадаги «уч» сўзи «беш» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикасида хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «турар-жой биносига» деган сўзлар «бинога» деган сўз билан алмаштирилсин.