21.08.1995 йилдаги 328-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАЛҚАРО МАКТАБ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган чет эл дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар ходимларининг болалари таълим олишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида таълим муассасасининг янги турини — чет эл дипломатия ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар ходимларининг болаларини ўқитиш учун ўз фаолиятини тўлиқ муассислар ва ота-оналарнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи халқаро мактабни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро мактабларни ривожлантириш жамғармаси ташкил этиш ва унинг даромадларини юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан ажнабий фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан шакллантириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда Халқаро мактаб тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро мактабни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин ва аккредитация қилсин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлиги ўн беш кун муддатда Халқаро мактаб тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги ва Адлия вазирлиги, шунингдек манфаатдор чет эл ваколатхоналари билан биргаликда бир ой муддатда халқаро мактаб ўқувчиларига бериладиган ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Халқаро мактабларни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, халқаро мактабда ўқитиш «Таълим тўғрисида»ги Қонунга ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда мактаб раҳбарияти билан ота-оналар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқаро мактабга ижара асосида тегишли бинолар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда халқаро мактабда ишловчи чет эллик ўқитувчиларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши билан боғлиқ масалаларни белгиланган тартибда ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда республикада ўқитишни халқаро стандартларга мувофиқ шартнома асосида амалга оширувчи мактабларнинг янги турлари тармоғини тажриба тариқасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 21 август,

328-сон