Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
Қарори
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 22 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1842-6]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 26 апрелдаги 2-сон, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги 02/11-05/02-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 апрелдаги 2024-07-сонли ««Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1842-7, 10.05.2024 й.) асосан 2024 йил 14 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 77, 2008-33-сон ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 26 июндаги 13-сон қарори (рўйхат рақами 1842, 2008 йил 15 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й, 34- сон, 337-модда) билан тасдиқланган Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 январь,
2-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 январь,
2021-04-сон
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раис Н. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 январь,
05/11-05/01-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон
ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сон қарорига
ИЛОВА
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. 8-банднинг учинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Давсуғуртаназоратни деган сўз «Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давсуғуртаназорат» деган сўз «Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 171-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«171. Суғурталовчи томонидан:
масъул шахсларнинг рўйхатини;
ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисоботни Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш муддатларига риоя қилинмаган тақдирда, —
суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.».
6. VII2-бобнинг номидаги «Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 172-бандда:
биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 18-бандда:
иккинчи хатбоши кўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги камчиликлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида камчиликлар тавсифи ва жарима санкциялари миқдорини кўрсатган ҳолда тегишли хулоса тайёрлаб мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади»;
учинчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 19-банддаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 20-банддаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)