20.02.2021 йилдаги 86-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг Олимпия ва миллий турларини янада ривожлантириш ҳамда мамлакат миллий терма жамоаларининг ишончли захираларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, мактаб-интернат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори асосида амалга оширувчи Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти ва унга ўқувчиларни қабул қилиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш 2021 йилда Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг режадан орттириб бажарилган қисми ҳамда қўшимча даромадлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда сақлаш харажатлари Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йил учун тасдиқланган параметрларида назарда тутилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартлари, ўқув режаси ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, Олимпия спорт турлари бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда илғор илмий-методик тавсиялар асосида ёш спортчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал маҳоратини ривожлантириш, шунингдек, спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда мактаб-интернатнинг устави тасдиқланиши, шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ўқув-машғулот жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида мактаб-интернатни замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2022 йил Инвестиция дастури доирасида амалга ошириш бўйича таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Ярғунчи МФЙ, Ярғунчи қишлоғи манзилида жойлашган собиқ Ғузор саноат-транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида мактаб-интернатга бепул берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, 2022 йилдан бошлаб мактаб-интернатни сақлаш харажатлари учун зарур маблағларни Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджет параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Ирматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2021 й., 09/21/86/0133-сон)