Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунлари кучга киритилганлиги муносабати билан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 март,
ПФ-3587-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
«4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг аризасини консуллик муассасаси барча материаллар ва ўз хулосаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси учун хулоса тайёрлайди. Комиссия Миллий хавфсизлик хизматидан ҳам материаллар олади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 101-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сонли Фармони 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Олий Мажлисига» сўзлари «Олий Мажлиси палаталарига» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 4 ноябрдаги ПФ-3157-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «Олий Мажлисига» сўзлари «Олий Мажлисининг палаталарига» деб ўзгартирилсин;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўз фаолиятида Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади»;
в) 14-банддаги бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисоб палатасининг фаолиятига тааллуқли масалалар кўриб чиқилиши чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг қўмиталари мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида қатнашади»;
олтинчи хатбошидаги «Олий Мажлисига» сўзлари «Олий Мажлиси палаталарига» деб ўзгартирилсин;
г) 15-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Олий Мажлис қўмиталарининг» сўзлари «Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг» деб ўзгартирилсин;
д) 25-банддаги «Олий Мажлисига» сўзлари «Олий Мажлиси палаталарига» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 89-модда; 2006 й., 12-13-сон, 101-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)