Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2002 08.12.1992 йилдаги 570-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.12.1992 йилдаги 570-сон
Кучга кириш санаси
08.12.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА ТЕХНИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги 77-сонли «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада ахборот индустриясини барпо этиш ва ривожлантириш, инновация фаолияти ва халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси зиммасига ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси марказий аппарати таркибида штат сони 8 нафардан иборат бўлган Ахборотлаштириш бош бошқармаси (Бошахборот) ҳамда штат сони 7 нафардан иборат бўлган халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бошқармаси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ахборотлаштириш бош бошқармаси ва Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагича белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ахборотлаштириш бош бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш соҳасида умумдавлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишига раҳбарлик қилиш, ана шу мақсадлар учун ажратиладиган маблағларни тақсимлаш, ишларни мувофиқлаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш соҳасидаги лойиҳалар ва таклифларни экспертиза қилиш, халқаро андозаларни шу соҳага жорий қилиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштирилган ахборот ва ахборот-ҳисоблаш тизимлари ва тармоқларини, уларни ҳисобга олиш, сертификациялаш ва лицензиялар ҳам шу жумлага киради, ташкил этилишини, ривожлантирилишини ва уларнинг ўзаро алоқасини тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш соҳасида хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш ва илмий-техникавий алоқаларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиёти шароитида республикада ягона ахборот маконини яратиш усуллари ва воситаларини белгилаш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро битимларининг илмий ва техникавий ҳамкорликка доир қисмини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг халқаро илмий-техникавий дастурларини шакллантириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг хорижий мамлакатлар билан илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотларнинг илғор хорижий технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни биргаликда ташкил этиш ва қўшма корхоналар тузиш тўғрисидаги таклифларини экспертиза қилиш ва амалга оширишга ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро илмий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг вакиллигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг илмий ва техникавий ютуқларини чет мамлакатларда тарғиб қилиш ва уларнинг ташқи бозорга чиқишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро патентларни расмийлаштириш ва лицензияларни сотиш ишларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий илмий марказларда. мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг иш тажрибасини ўрганишларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси марказий аппаратининг чекланган сони 15 кишига кўпайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 февралдаги 71-сон қарорига ўзгартириш киритилиб, 4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига Раиснинг 2 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишига рухсат берилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг тақдимига мувофиқ Қўмита марказий аппаратини сақлашга қўшимча маблағ ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 8 декабрь,

570-сон