Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида» 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йуқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёшлар масаласига мутасадди бўлган ўринбосари раислигида Ўзбекистон ёшлар ишлари бўйича республика кенгаши тузилсин. Ёшлар ишлари бўйича республика кенгашининг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари ўзларининг раислигида ёшлар ишлари бўйича ана шундай кенгашлар тузсинлар.
3. Ёшлар ишлари бўйича республика кенгаши бир ой муддат ичида Ёшлар ишлари бўйича кенгаш тўғрисидаги низом ҳамда республикада давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш дастури лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин.
Ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш ёшларнинг тадбиркорлигини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш вазифаларини ҳал қилиш дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 4 декабрь,
568-сон