Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2001 16.08.1995 йилдаги 322-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2001
Ҳужжат 16.08.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ МАҲСУЛОТ ТАЙЁРЛАШ ВА УНИНГ СИФАТИ БЎЙИЧА БОШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, сув хўжалиги Департаменти, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш Бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «ЎзССР Давлат агросаноат комитетининг Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси (Бошқармаси) тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1987 йил 19 октябрдаги 423-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 10-сон, 55-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
322-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 16 августдаги 322-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Бошдавинспекция» деб аталади) тайёрловчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида маҳсулот сифатини баҳолаш бўйича низоли масалаларни ҳал этиш, контрактация шартномалари тузишни ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этиш, шунингдек, контрактация шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун хўжаликларни жавобгарликдан озод қилиш учун хулосалар бериш бўйича республика деҳқончилик саноати мажмуининг идоралараро мустақил назорат қилувчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Бошдавинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Президентнинг фармонлари ва фармойишларига, республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «Бошдавинспекция» нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш, сақлаш ва сотиш чоғида деҳқончилик саноати мажмуи корхоналарида, қайси идорага қарашлигидан қатъи назар, тайёрлов ташкилотларида маҳсулот сифатини назорат қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг сифати ва миқдорини баҳолаш, унинг учун ўз вақтида ва тўғри ҳақ тўланиши бўйича низоли масалаларни ҳал этиш, контрактация шартномалари тузишни ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг маҳсулот сифати, контрактация шартномаларини ташкил этиш ва тузишнинг тўғрилиги ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш бўйича тегишли инспекция хизматлари ишига раҳбарлик қилиш, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, хўжалик жамиятлари ёки ширкатларининг таркибий бўлинмалари билан мустаҳкам алоқада ишлаш ҳамда ўз ваколати доирасида республиканинг бошқа назорат қилувчи органлари билан ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, хўжалик жамиятлари ёки ширкатлари билан биргаликда маҳсулот сифатини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда, белгиланган тартибда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишда қатнашиш, йўриқномалар, қоидалар, шунингдек, бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, маҳсулот етказиб берувчилар ва олувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари тўғри аниқланганлиги устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан стандартлар, техник шартлар талабларига риоя қилиниши, республика кўрсатма берувчи органларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини яхшилаш масалаларига, контрактация шартномалари бажарилишига доир қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари ва кўрсатмалари бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг давлат инспекцияси ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича таклифлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Бошдавинспекция» қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқончилик саноати мажмуига кирувчи вазирликлар ва идоралардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш, назорат қилувчи органлар томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, маҳсулот хилларини кенгайтириш, хом ашё ва тайёр маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликларининг маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекциялари ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва сотиш чоғида стандартлар, норматив-техник ҳужжатлар талаблари бажарилишини таъминланмаган ишлаб чиқаришлар ва цехлар ишини тўхтатиб қўйиш, шунингдек, маҳсулотни қайта ишлаш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини аниқлаган ҳолда стандартлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни сотишни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаш ва техник шартлар талабларидан чекинган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарган ва сотган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан иқтисодий жазолар қўллаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлар ва техник шартлар талабларидан чекинган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни улар сотилган даврда натура ва қиймат ифодасида прогнозлар ёки буюртма-нарядлар ҳисоботларидан чиқариб ташлаш тўғрисида кўрсатма бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, кўрсатмага мувофиқ норматив-техник ҳужжатлар талабларидан чекинган ҳолда тайёрланган маҳсулотни сотишдан олинган ҳақиқий фойданинг бутун суммасини республика бюджети даромадига тўлашга мажбурдирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ишида стандартлар талаблари бузилишида, паст сифатли маҳсулот етказиб берилиши ва сотилишида, ўзаро ҳисоб-китоблар қоидалари ва контрактация шартномалари бузилишида айбдор бўлганларга нисбатан огоҳлантириш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда жарима солиш кўринишида чора кўриш. Солинган жарима миқдорининг бутун суммаси республика бюджети даромадига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик жамиятлари ёки ширкатлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари олдига маҳсулот тайёрлаш, сақлаш, етказиб бериш ва сотишни ташкил этиш ишида давлат интизоми бузилишида айбдор бўлган раҳбарларни ва бошқа мансабдор шахсларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш масалаларини қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом билан берилган ваколатлар доирасида бошқа масалаларни ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Бошдавинспекция» га юкланган вазифаларни бажариш учун унинг мутахассислари (давлат инспекторлари) қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини, қабул қилиш, транспортда ташиш, жойлаштириш, сақлаш ва сотиш қоидаларини текшириш учун ўз хизмат гувоҳномалари ва тегишли ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликда текширишлар ўтказиш ва таҳлиллар қилиш учун корхоналар, муассасалар, илмий-тадқиқот ташкилотларининг мутахассисларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур таҳлиллар ўтказиш, маҳсулот сифатини аниқлаш учун намуналар (синаб кўришлар) ни танлаш, белгиланган тартибда тегишли хулосалар бериш. Лаборатория таҳлиллари ва такрор текширишлар ўтказиш харажатлари маҳсулот тайёрловчи корхоналар ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифатини аниқлаш масаласи бўйича қишлоқ хўжалиги, тайёрлов, улгуржи, саноат корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатини баҳолаш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва муассасаларига, тайёрлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аниқланган стандартлар ва техник шартларнинг бузилишини, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тайёрлаш, сотиш шартлари, транспортда ташиш ва сақлаш қоидалари бузилишини бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатда бажариш мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекторининг ўз ваколати доирасидаги кўрсатмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Бошдавинспекция» бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан ишга тайинланади ва ишдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон республика ва вилоят давлат инспекциялари бошлиқлари «Бошдавинспекция» нинг розилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Бошдавинспекция» бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат инспекция ишига якка бошчилик принципи асосида раҳбарлик қилади, республика меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишни амалга оширади, «Бошдавинспекция» га юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча муассасалар ва ташкилотларда Давлат инспекцияси ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича ишончномасиз вакиллик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошдавинспекция» ихтиёрига ажратилган маблағларни белгиланган тартибда бошқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошлиқ ўринбосарининг, «Бошдавинспекция» бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалар бошлиқларининг вазифаларини белгилайди, ходимлар учун лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Бошдавинспекция» бошлиғи ва унинг ўринбосари вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан «Бошдавинспекция» нинг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича ўтказиладиган ҳайъатлар мажлисларида, кенгашларда белгиланган тартибда қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Бошдавинспекция» аппарати харажатлари республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Бошдавинспекция» Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Бошдавинспекция» банкда ўз ҳисоб-китоб счётига эга бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 8-сон, 28-модда)