Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж. Қўчқоровга «Ўзбекистон Республикасида капитал бозорини ривожлантириш борасида ҳукумат томонидан белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж. Қўчқоровга «Ўзбекистон Республикасида капитал бозорини ривожлантириш борасида ҳукумат томонидан белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж. Қўчқоровга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 январь,
700-IV-сон