Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 5 июнда киритилган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-369-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 18 июлда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 134-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-390-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 август,
1946-III-сон