Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ҚЛ-674-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (учинчи ўқиш).
2. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги ҚЛ-679-сонли Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги ҚЛ-707-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-730-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-734-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
6. «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҚЛ-737-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
7. «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-738-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
8. «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги ҚЛ-739-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж. Қўчқоровга «Ўзбекистон Республикасида капитал бозорини ривожлантириш борасида ҳукумат томонидан белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 январь,
689-IV-сон