Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 18 июнда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-379-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 26 июнда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-382-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 27 июлда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-398-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 8 августда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-402-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 август,
1942-III-сон