Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. Шариповга «Ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларининг такомиллаштирилиши ва ижро этилиши ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. Шариповга «Ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларининг такомиллаштирилиши ва ижро этилиши ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
2. Ушбу Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. Шариповга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 октябрь,
523-IV-сон