Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 4 декабрь,
613-IV-сон