Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бешинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бешинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ҳақида.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўтган даврдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳамда Сенат Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари иши таъсирчанлигини кучайтириш чора-тадбирлари ҳақида.
3. «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
4. «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
5. «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
6. «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
7. Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси тўғрисида.
8. «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
9. «Тадбиркорлик субъектларини текширишлар сони қисқартирилганлиги ҳамда текширишлар тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
10. «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
11. «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
12. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
13. «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Москва, 2005 йил 14 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
14. «Ўзбекистон Республикасининг 1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган Саноат намуналарининг халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисидаги Локарно битимига қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
15. «Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 1 июнда Женевада Дипломатик конференция томонидан қабул қилинган Патент ҳуқуқи тўғрисидаги Шартномага қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
16. «Ўзбекистон Республикасининг Евросиё иқтисодий ҳамжамиятини таъсис этиш тўғрисида 2000 йил 10 октябрдаги Шартномага қўшилиши тўғрисидаги Баённомани (Санкт-Петербург, 2006 йил 25 январь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун тўғрисида.
17. «Евросиё иқтисодий ҳамжамиятини таъсис этиш тўғрисида 2000 йил 10 октябрдаги Шартномага ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани (Санкт-Петербург, 2006 йил 25 январь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
18. «ГЎУОМ иштирокчи давлатларнинг консуллик масалалари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Конвенцияни (Ялта, 2001 йил 7 июнь) денонсация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
19. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2005 йилги фаолияти тўғрисида.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Р.А. Муҳитдиновни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида.
21. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
22. Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
23. Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
24. Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. МУҲИТДИНОВА
Тошкент ш.,
2006 йил 24 февраль,
137-I-сон