01.12.2006 йилдаги 275-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларни ижро этишнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Б. Мустафоевнинг ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Б. Мустафоевнинг ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, шуни қайд этадики, Адлия вазирлиги томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан прокуратура ва судловни амалга ошириш органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида қай даражада амалга оширилаётганлиги устидан доимий назорат олиб бориш, давлат органларининг жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан ўз зиммасига юклатилган вазифалар асосида муайян ишлар қилинаётир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман Адлия вазирлигининг ишлари давлатимиз раҳбари И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишлаб 2006 йил 10 февралда бўлиб ўтган мажлисидаги маърузаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2006 йил 24 февралда ўтказилган бешинчи ялпи мажлисидаги «Мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш фаолиятимиз мезони бўлиши даркор» нутқида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқадиган вазифаларни бажаришга қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш соҳасидаги иши режа асосида амалга оширилишини, комплекслилигини ва мунтазамлигини таъминлаш тизими йўлга қўйилди. Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир тасдиқланган иш режалари бажарилиши, шу жумладан қонун лойиҳаларини тайёрлаш муддатларига, белгиланган тартибига риоя этилиши доимий мониторинг қилиб борилмоқда, шунингдек бу қонун лойиҳаларининг амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш талабларига, халқаро норма ва стандартларга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги баҳолаб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан прокуратура ва судловни амалга ошириш органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти мониторингини берилган ваколатлар доирасида ўтказишга алоҳида эътибор қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг қонун ҳужжатларини, жамоатчилик фикрини ўрганиш (сўров ўтказиш), статистикага оид ва бошқа маълумотларни таҳлил қилиш, давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганиш йўли билан амалга оширилди. Жумладан, 275 та қонун, шунингдек 4021 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 453 та фармони ва 110 та қароридан, Ҳукуматнинг 2429 та қароридан, 1029 та идоравий норматив ҳужжатдан иборат бўлган амалдаги норматив-ҳуқуқий база таҳлил қилиб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг натижалари бўйича ҳозирги кунда мавжуд бўлган бир қатор қонунчиликка оид муаммолар аниқланди. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларда ҳавола этувчи нормалардан тез-тез фойдаланилиши, қонун нормаларини амалга ошириш механизмлари йўқлиги, шу жумладан тегишли қонуности ҳужжатлари ўз вақтида қабул қилинмаганлиги сабабли қонунларнинг айрим нормалари ишламаётир ва бу ҳол мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга маълум даражада тўғаноқ бўлмоқда. Бундай аҳвол ҳуқуқни қўлловчи органларга қонун нормаларини жамият ва давлат манфаатларига зарар келтирган ҳолда ўз хоҳишларича талқин қилиш имконини ҳам бермоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий муносабатларга доир айрим масалаларни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кўплиги фуқаролар ва ҳуқуқни қўлловчи органлар ҳуқуқий нормаларнинг моҳиятини тушунишида муаммолар туғдирмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим ҳолларда баъзи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар умум мажбурий хусусиятдаги ҳужжатларни қабул қилиб, уларни мажбурий ҳуқуқий экспертизадан ҳамда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилини бажармаган ҳолда ижро этиш учун юбормоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг умумий мажбурий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўрганиш бу органлар кўпинча қарорлар қабул қилиш чоғида ўз ваколатлари доирасидан четга чиқиб кетаётганликларини ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорларининг ҳамда Ҳукумат қарорларининг қоидалари нотўғри талқин қилинаётганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг янги қабул қилинаётган қонунларни қуйи тузилмалар эътиборига етказиш соҳасидаги иши лозим тарзда йўлга қўйилмаган. Бу органларда қонунлар ва қонуности ҳужжатларини тартибга солиш ҳамда уларнинг назорат нусхаларини юритиш ишлари қониқарсиз олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, фаолияти ўрганиб чиқилган элликта давлат органи ва хўжалик бошқаруви органидан 34 тасида шу йил 10 ноябрь ҳолатига кўра «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-59-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилган қонунларнинг назорат нусхалари юритилмаган. Текширилган органларнинг 23 тасида (Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Давлат тест маркази, «Саноатконтехназорат» ва «Ўздонинспекция» давлат инспекциялари, «Ўзфармсаноат» концерни ва бошқаларда) қонун ҳужжатларини тартибга солиш ва уларнинг назорат нусхаларини юритиш ишлари аниқ бир таркибий тузилма ёки ходимга юклатилмаган. Текширилган давлат органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг 12 фоизида уларнинг ҳудудий бўлинмаларига янги қабул қилинаётган ва янгиланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар етказилмаётир. Ишларнинг бундай аҳволда бўлиши қонунлар ўз вақтида амалга оширилишига ёрдам бермайди, кўпинча уларнинг бузилишига ҳам олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, тадбиркорлар ва давлат хизматчилари ўртасида ўтказилган социологик сўров натижалари респондентларнинг тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитлари, қонунийликнинг аҳволи ва қонунларни қўллаш амалиётининг бошқа жиҳатлари хусусидаги фикрларини аниқлаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, давлат хизматчилари бўлган респондентлар ўз идораларининг вакиллари томонидан қонунларни бузиш ҳоллари мавжудлигини эътироф этмоқдалар. Бунда респондентларнинг 26 фоизи қонун ҳужжатлари нормаларини амалга ошириш механизми йўқлигини, 15 фоизи уларни бажариш қийинлигини, 13 фоиздан ортиғи эса қонун ҳужжатлари талабларини билмасликни ушбу қонунбузарликларнинг сабаби деб кўрсатишган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг фикрича, уларнинг фаолиятига давлат органлари, кўпчилик ҳолларда солиқ органлари қонунсиз аралашмоқдалар. Тадбиркорларнинг 25 фоизи шундай фикрда. Тадбиркорларнинг 13 фоизи ўз фаолиятларига Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, 11 фоизи санитария-эпидемиология назорати органлари, 10 фоизи прокуратура органлари, 9 фоизи ички ишлар органлари, 5 фоизи ёнғиндан сақлаш органлари ва 1,4 фоизи давлат божхона хизмати органлари аралашаётганлигини айтмоқда. Пул маблағларини турли тадбирлар ўтказишга, қурилишга, ҳудудларни ободонлаштиришга мажбурий жалб этиш ҳолларини респондентларнинг 38 фоиздан ортиқроғи кўрсатиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга 2005 йилда республика Президентининг ҳуқуқий таъсир чораларининг суд тартибида қўлланилишини, хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг эркинлаштирилишини назарда тутадиган, текширишлар ўтказиш ва ҳисоботлар тақдим этиш тизимини тартибга соладиган бир қатор қарорлари қабул қилинганлиги тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини шакллантиришда муҳим босқич бўлиб хизмат қилди. Чунончи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш режа асосидаги текширишлар сони аста-секин камайиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Бироқ, режа асосидаги текширишлар сони қисқариши билан бир вақтда режадан ташқари текширишлар кўпайиб бораётганлиги тамойили кузатилмоқда: агар 2005 йилнинг 9 ойи мобайнида фаолияти ўрганиб чиқилган органлар томонидан ўтказилган режадан ташқари текширишлар жами текширувлар сонининг 19,3 фоизини ташкил этган бўлса, 2006 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 21,9 фоизни ташкил қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг шуни кўрсатдики, агар ҳуқуқни қўлловчи айрим органлар қонун ҳужжатларининг тадбиркорга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини фақат суд тартибида қўллаш ҳақидаги талабини бузаётган бўлсалар, бошқа органларда қонун ҳужжатларининг айрим ҳолларда ҳуқуқни қўлловчи органга молиявий санкцияни мустақил қўллашга рухсат берадиган нормаларини ўз билгича талқин этиш оқибатида нотўғри амалиёт шаклланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурлиги билан бир қаторда юқорида қайд этилган муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келган сабаблар орасида давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти юқори эмаслигини, янги қабул қилинаётган ва янгиланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ходимларнинг эътиборига етказиш ва уларни бу ҳужжатлар билан таништириб боришнинг самарали тизими йўқлигини кўрсатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунни бузиш ҳолатларини аниқлаш, фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан адлия органлари таъсирчан чоралар кўрмоқда. Хусусан, 2006 йилнинг 9 ойи давомида адлия органларига фуқаролар ва тадбиркорлардан 9511 та шикоят ва ариза тушди, 7164 та мурожаат бўйича фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Ишонч телефонлари орқали адлия органларига мурожаат этган 573 нафар тадбиркорнинг ҳуқуқларига риоя этилиши таъминланди. Давлат бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан 3404 та тақдимнома, 2130 та огоҳлантириш ва 176 та кўрсатма киритилди, 1846 та ғайриқонуний қарор бекор қилинди. Мазкур ҳуқуқий таъсир чоралари асосида 3233 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 246 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, 310 нафар шахс маъмурий ҳамда 76 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи ундириш мақсадида судларга 41,4 миллиард сўм ва 215 минг АҚШ доллари миқдорида 15446 та даъво аризаси киритилди. Шулардан 13334 та даъво аризаси судлар томонидан тўлиқ қаноатлантирилди, улар бўйича ундирилган сумма 27,7 миллиард сўмни ва 149,6 минг АҚШ долларини ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасидаги фаолиятида бир қатор масалалар борки, уларни янада чуқурроқ ишлаб чиқиш ва амалга ошириш талаб қилинади. Хусусан, 1997 йилда парламент томонидан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурига мувофиқ Вазирлик зиммасига давлат тузилмалари ва жамоат бирлашмаларининг аҳоли ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасида кенг ҳамкорлик қилишини таъминлаш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган эди. Бироқ амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, бу йўналишдаги иш кутилган натижаларни бермади. Бунинг сабабларидан бири илмий-оммабоп ҳуқуқий адабиётларни ва кўргазмали қуролларни нашр этиш фаолияти етарли даражада молияланмаганлигидир. Ҳолбуки, бунинг учун зарур шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги 1997 йил 25 июнда қабул қилинган Фармонида назарда тутилган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Вазирликнинг жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек давлат бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг тизимлашган ҳисобини юритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасидаги фаолиятини кучайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб, ижтимоий-сиёсий ҳаётни, давлат тузилишини, шу жумладан суд-ҳуқуқ соҳасини эркинлаштиришга, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари бажарилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан собитқадам иш олиб борилмоқда. Тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари яратилди, ҳуқуқни қўллаш амалиётини доимий таҳлил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан асосли таклифлар тайёрлаш тизими ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Шу билан бирга мамлакатда ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар адлия органларининг фаолиятини янада кучайтиришни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Б. Мустафоевнинг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларни ижро этишнинг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан прокуратура ва судлов ишларини амалга ошириш органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалга оширилишини доимий назорат қилиб бориш, давлат органларининг жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни оширишга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштириб бориш соҳасида муайян ишларни амалга оширганлиги эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маданиятни ошириш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини йўлга қўйиш, шунингдек давлат бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг тизимлашган ҳисобини юритиш соҳасида таклифлар ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидагилар топширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат органларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан мониторингни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш, шунингдек уларни қўлланиш бўйича белгиланган тартиб вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар томонидан бажарилишига оид ишини назорат қилишни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг тизимлашган ҳисобини юритиш қоидаларини, шунингдек уларнинг ижросини назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматчиларининг ҳам, аҳолининг ҳам ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриш. Ҳуқуқий тарғиботни ташкил этишда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор бериш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларини ўзгартириш жараёнида давлат олдида турган вазифалар муваффақиятли ҳал этилишига ёрдамлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар, тадбиркорлар ва фермерларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари барча чоралар билан ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсиб келаётган авлодни ва ёшларни қонун талабларини оғишмай бажариш руҳида тарбиялаш, уларда фаол ҳаётий позицияни, қонунларнинг бузилишига ва қонунбузарларга муросасизликни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик, уй-жой, оила, ер ҳақидаги, табиатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари муаммоларини ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммага юклатилган ваколатларни амалга ошириш мақсадида олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртлари талабалари ҳамда ўқувчилари учун юридик дарсликлар, ўқув қўлланмаларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини, шунингдек илмий-оммабоп ва бошқа юридик адабиётлар нашр этиш режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг нашр қилинишини ташкил этиш ишларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Қарорни ижро этишнинг бориши ҳақида 2007 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275-I-сон