Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати саккизинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати саккизинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
2. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
3. «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
4. «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
5. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
6. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
7. «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
8. «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
9. «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
10. «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши курашиш бўйича Ҳадли конвенциясига (Женева, 2003 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2011 йилдаги фаолияти тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
15. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
16. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
17. «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларидаги ижроси» юзасидан парламент эшитуви тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
18. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
19. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
20. Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини лавозимидан озод қилиш тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
21. Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 23 март,
СҚ-289-II-сон