Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 10 октябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 февраль,
148-I-сон