Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«2003 йил 21 февралда Москвада имзоланган Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатларнинг ташқи чегараларини қўриқлашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Шартномага Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 15 августда қабул қилинган «2003 йил 21 февралда Москвада имзоланган Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатларнинг ташқи чегараларини қўриқлашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Шартномага Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «2003 йил 21 февралда Москвада имзоланган Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатларнинг ташқи чегараларини қўриқлашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Шартномага Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 август,
234-I-сон