Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хартиясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Баённомани (Шанхай, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 15 августда қабул қилинган «2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хартиясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Баённомани (Шанхай, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хартиясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Баённомани (Шанхай, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 август,
235-I-сон