Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги назорат ишлари дастурига таклиф киритиш ҳақида
«Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34 ва 38-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги назорат ишлари дастурига қуйидаги тадбирларни киритиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида, ҳарбий округларда ва ҳарбий қисмларда давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда йўл қўйилаётган хато-камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун ажратилаётган Давлат бюджети маблағларидан, шунингдек белгиланган тартибда тузилган жамғармалар маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини ўрганиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан киритилган таклифга мувофиқ ўтказилган назорат натижалари бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборилсин.
4. Мазкур Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси Э. Салихов зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 26 декабрь,
677-IV-сон