Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн еттинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн еттинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масалани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш жараёни ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
2. «Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида ўзбек-тожик Давлат чегараси тўғрисидаги Шартномани (Душанбе, 2002 йил 5 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 март,
606-I-сон