Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги ҚЛ-726-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 3 декабрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги ҚЛ-726-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 26 декабрь,
674-IV-сон