Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-732-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 14 декабрда киритилган «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-732-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 декабрь,
654-IV-сон