Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-728-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари И. Абдуллаев, А. Хамраев, У. Джабборов ва У. Рахмонова томонидан 2020 йил 10 декабрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-728-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 декабрь,
651-IV-сон