Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
“Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 13 декабрь,
СҚ-126-III-сон