06.12.2011 йилдаги 273-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилояти солиқ органлари томонидан бажарилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиевнинг ахбороти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган талабларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг чора-тадбирлар дастурини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2011 йил 25 августда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиевга «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилояти солиқ органлари томонидан бажарилиши ҳақида» парламент сўрови юборилган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Э.Ф. Гадоевнинг парламент сўрови юзасидан ахборотини тинглаб, шуни қайд этадики, Фарғона вилояти солиқ органлари томонидан парламент сўровида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан муайян ишлар қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул муомаласини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, пулнинг банкдан ташқарида айланишини қисқартириш ҳамда солиқларни тўлашдан бўйин товлашга йўл қўймаслик мақсадида 2011 йилнинг тўққиз ойида ўтказилган тадбирлар натижасида 6,7 млрд. сўм миқдорида нақд пул тушуми топширилиши таъминланган бўлиб, бу 2010 йилнинг шу давридагига нисбатан 3,7 млрд. сўмга ёки 2,3 баравар кўпдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, нақд пул тушумининг хронометражини ўтказиш жараёнида 833 та тадбиркорлик субъектида савдо қоидалари бузилганлиги ва нақд пул тушумини банкларга тўлиқ топширмаслик ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, қисқа муддатли текширувлар натижасида 725 та ҳолатда назорат-касса машиналарини қўлланишдан бўйин товлаш (277,0 млн. сўмлик миқдорда чек урилмаган), 723 та ҳолатда нақд пул тушумини банкларга топширмаслик (382,0 млн. сўм миқдорида), 348 та ҳолатда халқ истеъмоли товарлари билан ноқонуний савдо қилиш (528,0 млн. сўм миқдорида) ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тадбирларини ўтказиш вақтида халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқараётган 194 та яширин цех аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва назорат органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашишини тубдан қисқартириш, текширувларни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда улар фаолиятига асоссиз аралашганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, ана шу асосда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, солиқ органлари томонидан текширувлар ўтказиш режалаштирилган 240 та кичик бизнес субъектидан 28 таси 2011 йилги текширувлар режа-жадвалидан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилнинг тўққиз ойи мобайнида вилоят солиқ органлари томонидан 622 та текширув ўтказилган бўлиб, уларнинг сони 2010 йилнинг тегишли давридагига нисбатан 81 тага ёки 12 фоизга қисқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини кенг тушунтириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилда 89 та семинар ўтказилган бўлиб, уларда тадбиркорлик субъектларининг 10,4 минг нафардан ортиқ вакили иштирок этган. Бундан ташқари оммавий ахборот воситаларида ушбу мавзуга бағишланган 63 та чиқиш амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти солиқ органларининг фаолиятини ўрганиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни ўтказиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш тартибини белгилайдиган қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишдаги айрим камчиликлар аниқланган. Хусусан, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларининг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамияти оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиши етарли даражада таъминланмаган. Камерал назоратни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш зарурлиги муносабати билан ушбу назоратнинг ўтказилишига алоҳида эътибор бериш талаб қилинади. Айрим ҳолларда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш зарурлиги кузатилмоқда. Солиқ органлари мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш тартиб-таомилини такомиллаштириш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Фарғона вилояти солиқ органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини қўллаш тўғрисида, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ахборот-таҳлил иши тўғрисида, шунингдек акциз солиғи солинадиган товарлар ҳамда контрафакт маҳсулотнинг ноқонуний айланишига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олиб, оширилган нархларда сотишга қарши курашиш борасида кўрилаётган чоралар тўғрисида аниқ ахборот тақдим этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилояти солиқ органлари томонидан бажарилиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Э.Ф. Гадоевнинг ахборотида қайд этилганларни эътиборга олиб ҳамда ушбу масала юзасидан Сенат аъзолари томонидан билдирилган таклифларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини янада кучайтириш мақсадида қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларининг мақсадлари, мазмуни, амалий аҳамияти оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин, бунда текширувларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини янада ошириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчилар билан муносабатларда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ишларни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини кенг татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камерал назоратнинг самарадорлигини ошириш йўли билан унинг сифатига алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органларининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бузилишига йўл қўяётган мансабдор шахсларига нисбатан таъсирчан жавобгарлик чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги, текширишларни ўтказиш самарадорлигини ошириш ва тартибини такомиллаштириш устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилаётган текширувларнинг натижаларини тизимли таҳлил қилиб борсин ва самарасиз текширувларга йўл қўймаслик бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказишга нисбатан талабларни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари ўртасида «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий қоидаларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни тушунтириш юзасидан тўлақонли ва самарали иш олиб борилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-бандлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 мартдаги КҚ-704-IV-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (А.С. Алтиев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
273-II-сон