Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида 2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси тўғрисидаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2007 йил 16 август) Ўзбекистон Республикаси қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 12 июнда қабул қилинган «Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида 2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган минтақавий аксилтеррор тузилмаси тўғрисидаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2007 йил 16 август) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида 2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган минтақавий аксилтеррор тузилмаси тўғрисидаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2007 йил 16 август) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 август,
542-I-сон