Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қарори
«Адолатли сенатор», «Халқпарвар сенатор», «Меҳнаткаш сенатор» ва «Фахрий сенатор» мақомларини бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 декабрдаги КҚ-278-III-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг 2021 йил 26 январдаги тавсияларини кўриб чиқиб, қуйидагиларга:
Орал Аминовна Атаниязовага «Адолатли сенатор»;
Махмуджон Тоировга «Халқпарвар сенатор»;
Фармон Исхакович Тошевга «Меҳнаткаш сенатор»;
Сайёра Рахматовна Баратовага «Фахрий сенатор»;
Бахром Мамажановга «Фахрий сенатор»;
Шукуржон Маматкуловга «Фахрий сенатор» мақомлари берилсин.
2. «Адолатли сенатор», «Халқпарвар сенатор», «Меҳнаткаш сенатор» ва «Фахрий сенатор» мақомларига сазовор бўлган Сенат аъзолари ҳамда собиқ сенаторлар сертификат ва белгиланган тартибда бир марталик пул мукофоти билан тақдирлансин.
3. Мазкур Қарор ижросини таъминлаш Сенат Раисининг ўринбосари З. Низамходжаев зиммасига юклансин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 1 февраль,
КҚ-181-IV-сон