Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
2006 йил 25 октябрда қабул қилинган «Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор тўғрисида»ги;
2006 йил 21 ноябрда қабул қилинган «Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Ш. Нурматов тўғрисида»ги;
2006 йил 29 ноябрда қабул қилинган «Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги;
2006 йил 29 ноябрда қабул қилинган «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси С. Бегалиев тўғрисида»ги;
2006 йил 29 ноябрда қабул қилинган «Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси В.П. Кучеров тўғрисида»ги».
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 1 декабрь,
279-I-сон