1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Манфаатдор тижорат банкларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш бўйича ички тартибларни ишлаб чиқиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда — янги тартиб) доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (кейинги ўринларда — фуқаролар) ипотека кредитлари ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом қоидалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни (кейинги ўринларда — квартиралар) сотиб олишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида (кейинги ўринларда — тажриба ўтказилаётган вилоятлар) 2020 йил 1 майга қадар белгиланган тартибда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан белгиланган тартиб ва шартлар, банкларнинг ички сиёсати, шунингдек, мазкур ташкилот ва банклар ўртасида тузилган шартномалар асосида унинг маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги уй-жой қурилишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — бирламчи уй-жой бозорида квартирани сотиб олиш ёки тажриба ўтказилаётган вилоятларда фуқаронинг умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида пудрат ташкилотини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа асосида якка тартибда уй-жой қуриш (қайта қуриш) мақсадида ипотека кредити олиш учун банкка ариза тақдим этган фуқаро;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи уй-жой бозори (янги қурилган уй-жой) — туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи юзага келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган уй-жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликда қарз олувчи — қарз олувчининг ипотека кредити асосий суммаси ва кредит бўйича ҳисобланган фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек, ипотека кредити бўйича солидар жавоб берадиган жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич бадал — сотиб олинадиган квартиранинг ёки қуриладиган (қайта қуриладиган) якка тартибдаги уй-жой қийматининг ипотека кредити олиш учун қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган меъёрларда шакллантириладиган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредити — аҳолига бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ёки ер участкалари мавжуд фуқароларга лойиҳа асосида пудрат ташкилотини ёллаган ҳолда якка тартибдаги уй жойларни қуриш (қайта қуриш) учун Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан банклар томонидан бозор тамойиллари асосида ажратиладиган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирок этувчи тижорат банклари — фуқаролар томонидан бирламчи бозорда танланган уй-жойларни сотиб олишга Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитини тақдим этувчи банклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ташкилоти — кўп квартирали уйларни ёки якка тартибдаги уй-жойларни ўз маблағлари, банк кредити ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қуриш (қайта қуриш)ни амалга оширувчи ҳамда бирламчи уй-жой бозорида қурилган квартираларни сотиш учун таклиф этувчи тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — ипотека кредитлари асосида бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой — пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар ҳамда фуқаро билан тузилган шартнома доирасида унга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида қурилган (қайта қурилган) якка тартибдаги уй-жойлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойнинг ҳисобланган қиймати — квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки, уч ва ундан кўп хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда аниқланадиган қиймат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи — бирламчи уй-жой бозоридаги квартирани сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредити олган ва кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини эга фуқаро;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз юки кўрсаткичи — қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловларининг ушбу қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадлари миқдорига бўлган нисбати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги уй-жой — бир ер участкасида жойлашган, доимий яшаш, дам олиш ва шахсий хўжаликни юритишга мўлжалланган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар тегишли бўлган бир ёки бир неча турар жой иморати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги уй-жой қуриш (қайта қуриш, реконструкция қилиш) — фуқаронинг белгиланган тартибда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида (кейинги ўринларда — ер участкаси) белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа асосида (кейинги ўринларда — лойиҳа асосида) пудрат ташкилотини ёллаган ҳолда якка тартибдаги уй-жой қуриш, унинг меъморчилик-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, уйнинг устига, ёнига қўшимча қуриш, эскирган конструкциялар ва муҳандислик иншоотларини, шу жумладан, ташқи тармоқларни (магистраль тармоқдан ташқари) қисмларга ажратган, алмаштирган ҳолда ўзгартириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан фуқароларга ипотека кредитларини ажратиш банклар ва уларнинг филиаллари томонидан мазкур Низомга ва банкларнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар томонидан Молия вазирлигидан маблағлар жалб қилиш, ушбу маблағлар ҳисобидан фуқароларга ипотека кредитларини ажратиш, кредит бўйича фоиз ставкасини аниқлаш, кредитларни белгиланган муддатларда қайтариш шартлари банклар ва Молия вазирлиги ўртасида тузиладиган Бош битим ва шартномаларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар бўйича аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда — Марказий банк) асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса — ўзгаришсиз қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фоиз тўловларидаги ўзгаришлар Марказий банк асосий ставкасининг пасайтирилиши амалга киритилган кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар банклар томонидан ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаси пасайтирилмаган тақдирда, банкнинг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкасини пасайтирилмаслик натижасида олган фоиз даромадининг икки баравари миқдорида жарима ҳисоблаган ҳолда унинг барча ҳисобварақларидан Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар (ундириш кунига ҳисобланган фоизлар билан бирга) сўзсиз ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартлар Молия вазирлиги ва банклар ўртасидаги Бош битим ва шартномаларда ҳамда банклар ва қарз олувчилар ўртасидаги ипотека кредити шартномаларида белгилаб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Янги тартиб доирасида кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш ва якка тартибда уй-жой қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратиш ушбу Низомга 1 ва 2-иловалардаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Молия вазирлиги томонидан янги тартибга мувофиқ жойлаштирилган маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан ипотека кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошларида назарда тутилган ҳужжатлар банклар томонидан, еттинчи хатбошида келтирилган маълумотлар Марказий банк томонидан Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг Молия вазирлиги мувофиқлик мезонларига мос келувчи банклар билан ипотека кредитлари учун маблағлар ажратиш юзасидан Бош битим тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги томонидан ушбу Низом доирасида ажратиладиган маблағлар банкнинг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бош битимга мувофиқ Молия вазирлиги маблағларни банкларга бозор шартлари асосида жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда банкларга жойлаштириладиган маблағларнинг бозор ставкаси Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан банкларга жойлаштирилган депозитлар, давлат қимматли қоғозлари, бошқа воситалар ва операциялар бўйича фоиз ставкаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағларнинг фоиз ставкасини аниқлашда фойдаланиладиган молиявий операция ва мақсадли кўрсаткичлар турлари Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишган ҳолда инфляциянинг жорий ва кутилаётган даражаси ҳамда пул бозоридаги шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Молия вазирлиги томонидан банкларга маблағлар жойлаштиришдан олинган даромадлар (фоизлар) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Банклар Бош битимга мувофиқ ипотека кредитлари учун фуқаролардан тушган реал талабни инобатга олган ҳолда асосланган ҳисоб-китоблар билан бирга ипотека кредитлари учун маблағлар ажратиш бўйича Молия вазирлигига шартнома тузиш юзасидан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат киритилгандан сўнг банклар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан фуқароларнинг уй-жойга бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида ажратилган ипотека кредитлари Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банклардан ипотека кредитлари ажратиш бўйича буюртманомалар қабул қилингандан сўнг Бош битим доирасида Молия вазирлиги банклар билан ажратиладиган маблағ миқдори, фоиз ставкаси ва молиялаштиришнинг бошқа шартларини назарда тутувчи шартномаларни имзолайди ҳамда ўн иш куни мобайнида шартномада назарда тутилган маблағларни тегишли банкка ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ушбу маблағлар олинган санадан бошлаб уч ой мобайнида ипотека кредитлари бериш учун фойдаланилмаган тақдирда, банк фойдаланилмаган маблағларни ушбу давр тугашидан олдинги санагача шартномада кўрсатилган фоизлар билан бирга Молия вазирлигига қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланилмаган маблағлар банк томонидан Молия вазирлигига белгиланган уч ой муддатда қайтарилмаган тақдирда, қайтарилмаган маблағлар улар олинган санадан бошлаб ҳақиқатда қайтариш санасига бўлган давр учун шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси икки баравар миқдорда ҳисобланган ҳолда тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тегишли банк томонидан молия йили мобайнида икки марта Молия вазирлиги маблағларининг 50 фоиздан ортиқ қисми ипотека кредитлари бериш учун белгиланган уч ой муддат мобайнида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, Молия вазирлиги ушбу банкка кейинги уч ой муддатга маблағ ажратилишини вақтинча тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Молия вазирлигидан олинган маблағлар улар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитлари қарз олувчилар томонидан тўловларни амалга ошириш муддатидан қатъи назар банклар томонидан Бош битим, шартномалар ва уларга илова қилинган қайтариш графикларига асосан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қарз олувчиларнинг мувофиқлик мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қарз олувчилар қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қарз юки кўрсаткичи (ипотека кредити бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия бериш назарда тутилган ҳолларда мазкур субсидияни ҳисобга олган ҳолда) 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ипотека кредити олиш учун бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда — камида 10 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда — камида 20 фоизи миқдорида (шу жумладан, бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия тўланадиган шахслар бўйича субсидия суммасини инобатга олган ҳолда) бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сотиб олинадиган квартира ёки қуриладиган (қайта қуриладиган) якка тартибдаги уй-жойнинг қиймати ушбу банд билан белгиланган бошланғич бадал ва ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори суммасидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисмини шакллантириш (тўлаш) имкониятига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) якка тартибдаги уй-жой қуриш (қайта қуриш) учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик даромадини аниқлашда кредит бюродан ёки бошқа расмий манбалардан мустақил равишда олинган, қарз олувчининг даромадларини аниқлаш имконини берувчи маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг қарз юки кўрсаткичи белгиланган меъёрдан юқори бўлганда, унинг банк олдидаги қарз мажбуриятини таъминлаш юзасидан юридик шахслар кафиллиги қабул қилиниши ва юридик шахснинг йиллик соф фойдасининг 50 фоизи қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашда қўшилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Банк Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали субсидия олиш учун ариза берувчининг кредитга лаёқатлилиги бўйича юборилган сўровига жавобан мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлиги доирасида унинг тўлов қобилияти, унга берилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиниши мумкин бўлган квартиранинг юқори қиймати ҳамда хулоса бериш вақтида кредит ташкилотлари олдида муддати ўтган қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан хулоса тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қарз олувчига берилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг юқори миқдори қарз юки кўрсаткичи бўйича ушбу Низомнинг 16-банди «в» кичик бандида белгиланган меъёрдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда пудрат ташкилотлари томонидан янги тартиб доирасида тайёр ҳолда топшириш шартлари билан қуриб битказилган, қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) ишлари учун берилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган миқдорлардан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сотиб олинадиган квартира ва қуриладиган (қайта қуриладиган) якка тартибдаги уй-жойнинг қиймати ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган бошланғич бадалнинг минимал миқдори ва 28-бандига мувофиқ берилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг энг кўп миқдори йиғиндиси сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Банк томонидан Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчининг субсидия олиш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқишда унинг кредитга лаёқатлилиги бўйича ижобий хулоса берилгандан сўнг ариза берувчи ушбу банкка субсидия хабарномасини илова қилган ҳолда банкнинг хулосасида белгиланган берилиши мумкин бўлган ипотека кредити миқдоридан ошмаган суммада ипотека кредитини олиш тўғрисида мурожаат қилганда, унга тўловга лаёқатсизлик важи билан кредит бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия хабарномасини олган фуқаро банкка ипотека кредити олиш учун ариза тақдим этаётган даврда ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган қарз олувчиларнинг мувофиқлик мезонларига тўлиқ жавоб бермай қолган ҳолларда банк ажратиладиган ипотека кредити миқдорини камайтириши ёки ипотека кредити ажратишни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Фуқаро банкка ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган тақдирда, банкнинг масъул ходими унга ипотека кредитининг асосий йўналишлари бўйича изоҳ беради, талаб этиладиган барча ҳужжатлар рўйхати ва тахминий харажатлар турлари билан таништиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қарз олувчи банкка ипотека кредити олиш учун ариза ва ушбу Низомга ҳамда банкнинг ички кредит сиёсатига асосан тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия хабарномасига эга бўлган қарз олувчи банкка қўшимча равишда мазкур хабарномани ҳам тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредити олиш бўйича буюртманомага қарз олувчининг ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) бўйича смета ҳужжати, пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома ҳамда ипотека кредитини қайтариш бўйича мажбурият таъминотини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Пудрат ташкилоти томонидан янги тартиб доирасида тайёр ҳолда топшириш шарти билан қуриб битказилган, шунингдек, янги тартиб доирасидан ташқари тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) ишлари учун Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан қуйидаги шартлар асосида ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) бозор ставкасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) бошланғич бадали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда — 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда — 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда — 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида — 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қарз олувчи томонидан банкка 20 йилдан кам муддатга ва (ёки) ушбу Низомнинг 28-бандида белгилангандан кўпроқ миқдордаги бошланғич бадални тўлаган ҳолда ипотека кредити олиш учун ариза тақдим этилганда, аризани кўриб чиқиш ҳамда кредит ажратиш ушбу Низомга ва банкнинг ички кредит сиёсатида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сотиб олинадиган квартира ёки якка тартибда қурилган (қайта қурилган) уй-жойнинг қиймати ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган миқдорлардан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қийматнинг ортган қисмини шакллантириш (тўлаш) учун банклар томонидан қарз олувчига ушбу Низомга асосан Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека ва бошқа кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси банкнинг ички сиёсатига асосан Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағларнинг фоиз ставкаси ҳамда банк маржасини инобатга олган ҳолда қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ ипотека кредити шартномасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидия ажратилган ипотека кредитининг фоиз ставкаси янги тартиб доирасида бошқа шахсларга берилган ипотека кредитларининг фоиз ставкаларидан юқори бўлишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Кредит ҳужжатлари тўлиқ шакллантирилгандан сўнг қарз олувчи ўз маблағлари ҳисобидан бошланғич бадални, шунингдек, ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия хабарномасига эга бўлган қарз олувчилар бошланғич бадалнинг ўзи томонидан шакллантирилиши лозим бўлган қисмини банкдаги тегишли ҳисобварақда шакллантириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибда уй-жойни қуриш (қайта қуриш) учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва (ёки) бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Сотиб олинадиган квартира ёки қурилаётган (қайта қурилаётган) якка тартибдаги уй-жойнинг қиймати қарз олувчи тўлаган бошланғич бадал билан унга бериладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори йиғиндисидан ортган ҳолларда қийматнинг ортган қисми учун маблағлар қарз олувчи томонидан банкдаги тегишли ҳисобвараққа ўтказилади ёки банкка ушбу сумма тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан ва маблағлар шакллантирилгандан сўнг банк уч иш кунида қарз олувчига кредит бериш масаласини кўриб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Банк томонидан ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, уч иш кунида қарз олувчига ипотека кредити беришни рад этишнинг сабаблари аниқ ва тушунарли кўрсатилган ҳолда ёзма хулоса юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қарз олувчи банк хулосасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан кейин ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан банкка қайта мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қарз олувчига ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, банк уч иш кунида бу ҳақида қарз олувчини ёзма равишда хабардор қилади. Бунда банк томонидан қарз олувчига танишиб чиқиш ва ўзи билан олиб кетиши мумкин бўлган ипотека кредити шартномаси ва кредитнинг қайтариш жадвали лойиҳаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Субсидия хабарномаси мавжуд бўлганда, банк ҳудудий молия бўлимларига қарз олувчи бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаш учун хабарномани юборади. Молия бўлимлари икки иш кунида ушбу хабарномани рўйхатдан ўтказади ҳамда унга асосан тегишли буюртманома ва тўлов топшириқномасини шакллантириб ҳудудий ғазначилик бўлимларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий ғазначилик бўлимлари Молия бўлимларидан тегишли буюртманома ва тўлов топшириқномасини олган кундан бошлаб бир иш кунида бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия маблағларини банкка ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ҳудудий ғазначилик бўлимлари томонидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўттиз кунда банкка ўтказиб берилмаганда, қарз олувчига ипотека кредити шартномасини расмийлаштириш вақтинча тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда банк томонидан қарз олувчига шакллантирилмаган бошланғич бадалнинг бир қисмини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш бўйича аниқ муддат кўрсатилган ёзма огоҳлантириш хати юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ижобий қарор қабул қилинган ипотека кредити бўйича (субсидия хабарномасига эга қарз олувчилар учун субсидия банкка ўтказиб берилгандан сўнг) бир иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банк ва қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ўртасида ипотека кредити шартномаси расмийлаштирилади ва битта асл нусхаси кредитни қайтариш жадвали билан бирга қарз олувчига тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қарз олувчи ўз ҳисобига ва ипотека кредити шартномасида белгиланган муддатларда сотиб олинаётган квартира ёки қурилаётган (қайта қурилаётган) якка тартибдаги уй-жой ва у жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ бўйича гаров шартномаси ҳамда суғурта ташкилоти билан ипотека предметини таваккалчиликлардан суғурта қилиш шартномасини тузади. Бунда суғурта шартномасида суғурта мукофоти ҳар йили тўланиши назарда тутилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ипотека шартномаси тузилади. Ипотека шартномаси, шунингдек, қонун асосида юзага келган ипотека белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Банкнинг ипотека кредити бериш бўйича мажбурияти қарз олувчи томонидан банкка ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномаси ҳамда суғурта полиси тақдим этилгандан, шунингдек, ипотека юзага келгандан кейин пайдо бўлади. Ушбу шарт ипотека кредити шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қарз олувчининг банк ҳисобварағида шакллантирилган маблағ ва унга ажратилган ипотека кредити банк томонидан нақд пулсиз шаклда пудрат ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ипотека кредити шартномаси қайтариш графигига асосан қарз олувчи ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини (субсидиядан ташқари қисми) тўлаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитини ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) учун қарз олувчига ипотека кредити бериш банк томонидан қарз олувчи ва пудрат ташкилоти ўртасида тузилган якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) бўйича ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш шартномаси ва қурилиш-монтаж ишлари режа-жадвали асосида қарз олувчининг банкда очилган алоҳида ссуда ҳисобварағидан бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда босқичма-босқич пудрат ташкилотининг депозит ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ипотека кредити бўйича маблағ ажратиш банк томонидан қарз олувчининг ёзма топшириқномаси олинган вақтдан бошлаб бир банк куни мобайнида амалга оширилади. Бунда кредит ажратишнинг ҳар бир босқичида банк ходими томонидан жойига чиқиб, ажратилган ипотека кредитининг мақсадли ишлатилиши ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизгача қисми қарз олувчининг бошланғич бадали (жами бажариладиган ишлар қийматининг 10 фоизи) ҳисобидан пудрат ташкилотига ўтказиб берилган аванс маблағларга мутаносиб равишда ушлаб қолинган ҳолда қарз олувчи ва пудрат ташкилоти томонидан тақдим қилинган бажарилган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисидаги далолатномага мувофиқ молиялаштириб борилади ҳамда якка тартибдаги уй-жой қийматининг 5 фоизи миқдоридаги қолган қисми банк ходими томонидан жойига чиқиб ипотека кредитини тўлиқ ажратиш тўғрисида хулоса берилгандан сўнг тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз олувчи ҳар ойда банкка амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари ҳолати тўғрисида ҳисобот топшириши керак. Ҳисоботга сотиб олинган товарларга берилган счётлар, квитанциялар, юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Якка тартибдаги уй-жойнинг қурилиши (қайта қурилиши) тугалланиб, белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурилиши тугалланган уй-жойни таваккалчиликлардан суғурта қилиш шартномаси тузилади. Бунда суғурта шартномасида суғурта мукофоти ҳар йили тўланиши назарда тутилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ипотека тўғрисидаги шартнома ёки қонун асосида ипотекани расмийлаштирилади ва у давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ипотека кредити мониторингини олиб бориш ва кредитни қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ипотека кредитини қайтариш ва у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш тартиби банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган ипотека кредити шартномаси, қонун ҳужжатлари ва банк кредит сиёсати билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ипотека кредити бўйича фоиз кредит қолдиғига нисбатан ҳар куни ҳисоблаб ёзилади ва ҳар ойда бир марта ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ипотека кредити бўйича асосий қарзни ва фоизни тўлаш тартиби кредит шартномасида белгиланади. Бунда ҳисобланган фоиз ва ипотека кредити бўйича асосий қарз банк ва қарз олувчи томонидан имзоланган, кредит шартномасига илова қилинган тўловлар жадвалида белгиланган муддатларда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Банк фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчига ипотека кредити берилган кундан бошлаб уч иш кунида ҳудудий молия бўлимларига ипотека кредитини тўлаш жадвали илова қилинган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчининг фоиз харажатлари бир қисмини қоплаш учун ҳудудий молия бўлимлари ҳар ойнинг 25-кунигача буюртманомани шакллантириб тегишли ҳудудий ғазначилик бўлимларига юборади. Буюртманома рўйхатдан ўтгандан сўнг ҳудудий молия бўлимлари ушбу буюртманомага асосан ҳудудий ғазначилик бўлимларига тўлов топшириқномасини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фоиз харажатининг бир қисмини қоплаш учун маблағ ҳудудий ғазначилик бўлинмаси томонидан қарз олувчининг банк томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб берилади. Фоиз бўйича харажатнинг бир қисми ҳудудий молия бўлинмаси томонидан ўз муддатида тўлаб (қоплаб) берилмаганда, мазкур тўлов қарз олувчидан ундирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Қарз олувчи томонидан кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги оқибатида юзага келган муддати ўтган асосий қарздорлик учун ҳисобланган фоиз тўловлари субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчи учун давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағи ҳисобидан қоплаб берилмайди ва ушбу тўловлар қарз олувчи томонидан тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ҳисобидан фоиз тўловининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия қарз олувчининг ипотека кредити бўйича асосий қарздорлик тўлови учун йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ҳудудий молия, ғазначилик бўлимлари ва банк ўртасида ҳар чоракда камида бир марта субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчилар фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўлаб берилган субсидия бўйича солиштирма далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Банк ипотека кредитидан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга оширади. Мониторинг давомида банкнинг масъул ходими кредитдан мақсадли фойдаланилиши, асосий қарз ва фоизнинг тўланиши, гаров мулкидан фойдаланиш ва унинг сақланиши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўймасликни назорат қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ипотека кредитидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлик учун қарз олувчига нисбатан банк томонидан қўлланиладиган чоралар ипотека кредити шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Қарз олувчи томонидан ипотека кредити бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўлови белгиланган муддатларда тўланмаганда, банк ходими қарз олувчи билан шахсан учрашиб мажбуриятини бажарилмаётгани сабабини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган кредитнинг қайтарилишини таъминлаш чорасини кўришни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ипотека кредити мониторинги давомида тақдим этилган ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатларни таҳлил қилиш жараёнида банк томонидан ипотека кредитидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда банк мақсадсиз фойдаланилган маблағ ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни ипотека кредити шартномасида белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Агар ипотека кредитини ўз вақтида ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаса ва кредитнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилмаслик хавфи юзага келса, банк кредит шартномаси ҳамда қонун ҳужжатлари талаблари асосида тўлов (қайтариш) муддати келган кредит ва фоиз тўловларини ундириш чораларини кўради. Берилган кредитни муддатидан олдин ундириш мақсадида банк қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг ҳар қандай ҳисобварақларидан (омонат, банк карталаридаги) маблағларни акцептсиз тартибда ундириб олиш ва қарздорликни қайтаришга йўналтириши мумкин. Ушбу шартлар кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Қарз олувчи ипотека кредити шартномаси ва унга илова қилинган тўловлар жадвали бўйича мажбурияларни мунтазам равишда кетма-кет уч ой давомида бузганда ва тўловларни тўламаган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда банк «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратади. Шунингдек, банк уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) молия бўлимларига ипотека кредити фоиз харажатларини қоплашга субсидия ажратишни тўхтатиш тўғрисида хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ипотека кредитини муддатидан олдин ундириш юзасидан суддан олдинги тадбирлар ва судда даъво қўзғатиш «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда банкнинг ички норматив ҳужжатларига мувофиқ ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Молия вазирлиги томонидан банкларга жойлаштирилган маблағларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлаш банклар ва Молия вазирлиги ўртасида тузиладиган шартномаларда белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Молия вазирлиги зарур ҳолларда Марказий банк билан биргаликда банкларга жойлаштирилган узоқ муддатли маблағларнинг ўзлаштирилиши, мақсадлилиги ва қайтарилиши, шунингдек, улар ҳисобидан ипотека кредити тўғри ажратилишини ўрганиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Қарз олувчи ипотека кредити олиш учун банкка мурожаат қилганда, банк ипотека кредитининг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини бепул тарзда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Банк қарз олувчига ипотека кредити бўйича тўланиши лозим бўлган ойлик тўловлар миқдори ҳамда қарз олувчининг даромадларини таҳлил қилган ҳолда ушбу тўловларни тўлаш учун унинг имконияти етиши (ёки етмаслиги) ҳақида тушунтириш беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ипотека кредити шартномаси имзоланмасдан олдин банк қарз олувчига ушбу шартнома лойиҳасини танишиб чиқиш учун ўзи билан олиб кетиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Банк қарз олувчига ипотека кредити шартномаси имзоланган кунда шартноманинг битта асл нусхасини кредитни қайтариш жадвалини илова қилган ҳолда тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Агар кредитни қайтариш жадвали расмийлаштирилгандан сўнг ипотека кредити шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси ўзгарганда, банк кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириб, қарз олувчига тақдим қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Банк ипотека кредитини ажратишда банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда банклар фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Қарз олувчи банк фойдасига ўз ҳисобидан сотиб олинган квартира ёки қурилган (қайта қурилган) якка тартибдаги уй-жойнинг тўлиқ қийматини йўқолиш ва шикастланиш хавфларидан суғурта қилишда суғурта ташкилотини мустақил танлаш ҳуқуқига эга.
Кредит олиш тўғрисидаги аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб ҳамда бошланғич бадал шакллангандан сўнг аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Банк ипотека кредити ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ҳудудий молия бўлимларига қарз олувчилар бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни тўлашга буюртманома юборади.
3 иш куни
1 иш куни ичида
8-босқич
Ҳудудий ғазначилик бўлимлари
Бошланғич бадални қоплаш учун мижозларга тегишли субсидияларни банкка ўтказиб беради.
3 иш куни
9-босқич
Банк
Мижозларнинг ипотека кредитини қарз олувчи томонидан банкда шаклланган маблағлар билан бирга квартира учун пудрат ташкилотига ўтказиб беради.
Ҳудудий молия бўлимларига субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчилар бўйича (ипотека кредити фоиз тўловлари бўйича субсидия ажратиладиган ҳолларда) ипотека кредитини тўлаш жадвалини илова қилган ҳолда фоиз харажатларининг бир қисмини тўлаш учун субсидияларни тўлашга буюртманомаларни тақдим этади.
3 иш куни
Ипотека кредити тақдим этилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида
10-босқич
Қарз олувчи
Кредит шартномасининг қайтариш графигига асосан мижоз ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини (субсидиядан ташқари қисми) тўлаб боради.
Ҳар ойнинг 25-кунигача
11-босқич
Ҳудудий ғазначилик бўлимлари
Кредит шартномасининг қайтариш графигига асосан мижознинг ипотека кредитига ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисми учун субсидия маблағларини тўлаб боради*
Ҳар ойнинг 25-кунигача
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* ҳудудий молия, ғазначилик бўлимлари ва банк ўртасида ҳар чоракда камида бир марта субсидиялар олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчилар фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўлаб берилган субсидия тўловлари бўйича солиштирма далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан аҳолига ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибда уй-жой қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитлари ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларида белгиланган тартибда келишилган лойиҳа асосида ҳамда туман (шаҳар) аҳоли пунктлари Бош режаси ва шаҳарсозлик нормаларига мос ҳолда пудрат ташкилоти билан якка тартибда уй-жой қуриш (қайта қуриш) бўйича шартномани имзолайди.
Ўз хоҳишига кўра белгиланган муддатларда
2-босқич
Қарз олувчи
Банкка тегишли ҳужжатлар билан бошланғич бадал тўловини амалга оширган ҳолда ипотека кредити олиш учун ариза топширади.
Бунда якка тартибда уй-жойни қуриш (қайта қуриш) хўжалик усулида амалга оширилганда, ажратиладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва/ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати ҳисобга олиниши мумкин.
Ўз хоҳишига кўра белгиланган муддатларда
3-босқич
Банк
Кредит олиш бўйича тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) ишларини амалга оширади.
Шартномада белгиланган муддатларда
5-босқич
Банк
Шартнома ва лойиҳа асосида якка тартибдаги уй-жойни қуриш (қайта қуриш) бўйича бажарилган ишлар бўйича тўловлар учун ипотека кредити ва қарз олувчи томонидан банкда шаклланган маблағларни пудрат ташкилотларининг депозит ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиб беради.
Шартномада белгиланган муддатларда
6-босқич
Қарз олувчи
Кредит шартномасининг қайтариш графигига асосан ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлаб боради.
Ҳар ойнинг 25-кунигача
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Молия вазирлиги томонидан банкларга маблағлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемадаги 1, 2, 4 ва 5-босқичларда белгиланган тартибда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида уй-жойлар қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига илованинг 13-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорининг 7-банди ва қарорга 2-илова.