Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн тўртинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн тўртинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
2. «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
3. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
4. «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 224-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
5. «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
6. «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
7. «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини (Нью-Йорк, 2000 йил 15 ноябрь) тўлдирувчи Одам савдосининг, айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2007 йил юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2007 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
14. Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
15. Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 27 июнь,
496-I-сон