Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати еттинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати еттинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси
2. «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
3. «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
4. «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
5. «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
6. «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
7. «Фирма номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
8. «Фирма номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
9. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
10. «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
11. «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
12. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
13. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
14. «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
15. «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
16. «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
17. «Озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреаль протоколига киритилган тузатишни (Монреаль, 1997 йил 17 сентябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
18. «Озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреаль протоколига киритилган тузатишни (Пекин, 1999 йил 3 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
19. «2001 йил 31 майда Минскда имзоланган Евросиё иқтисодий ҳамжамиятининг имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги Конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
20. «1999 йил 26 февралда Москвада имзоланган Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий ҳудуд тўғрисидаги Шартномага Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
21. «2003 йил 21 февралда Москвада имзоланган Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатларнинг ташқи чегараларини қўриқлашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Шартномага Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
22. «2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хартиясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Баённомани (Шанхай, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
23. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
24. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
25. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 август,
213-I-сон