Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн олтинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн олтинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Давлат бюджети тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
2. «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
3. «Амнистия актини қўллаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
4. «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
5. «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
6. «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
7. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
8. «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
9. «Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
10. «Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
11. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18 ва 19-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
12. «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактга доир, ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Иккинчи факультатив Протоколга (Нью-Йорк, 1989 йил 15 декабрь) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
13. «Ўзбекистон Республикасининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга доир, болаларнинг қуролли можароларда иштирокига тааллуқли Факультатив протоколга (Нью-Йорк, 2000 йил 25 май) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
14. «Ўзбекистон Республикасининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга доир, болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясига тааллуқли Факультатив протоколга (Нью-Йорк, 2000 йил 25 май) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
15. «Ишлатиб бўлинган ёқилғи билан муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш хавфсизлиги ҳақидаги Бирлашган Конвенцияга (Вена, 1997 йил 5 сентябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
16. «Болгария Республикаси ва Руминиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва Ҳамкорлик тўғрисида Битимга Баённомани (Брюссель, 2008 йил 20 май) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
18. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
19. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
20. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида.
21. Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида.
22. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида.
23. Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида.
24. Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 декабрь,
569-I-сон