Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Абу Даби, 2014 йил 11 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Абу Даби, 2014 йил 11 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Абу Даби, 2014 йил 11 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 15 май,
СҚ-29-III-сон