Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати еттинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати еттинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
2. «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўлланиш тартиби ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
3. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Давлат бюджети тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
4. 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
5. «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
6. «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
7. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
8. «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
9. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
10. «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
11. «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
12. «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
13. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26 ва 27-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
14. «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
15. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
16. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
17. «Халқаро электр алоқаси иттифоқининг 2006 йилги (Анталия) ва 2010 йилги (Гвадалахара) Ваколатли конференциялари томонидан Халқаро электр алоқаси иттифоқининг Устави ва Конвенциясига доир қабул қилинган Тузатиш ҳужжатларини ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
18. «Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни (Москва, 2011 йил 16 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
19. «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Терроризмга қарши конвенциясини (Екатеринбург, 2009 йил 16 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
20. Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
21. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилояти солиқ органлари томонидан бажарилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиевнинг ахбороти тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
22. Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати олиб борилишини таъминлаш борасида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошевнинг ахбороти ҳақида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
23. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
24. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
25. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида.
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
26. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 декабрь,
252-II-сон