Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ касбий фаолиятни амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-575-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 октябрда биринчи ўқишда қабул қилинган «Тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ касбий фаолиятни амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-575-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини рад этиш ҳақидаги таклифини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 1351 ва 1352-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Қ. Жўраев ва Ш. Якубов томонидан 2019 йил 7 октябрда киритилган «Тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ касбий фаолиятни амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-575-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси рад этилсин.
2. Ушбу Қарор ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг хулосаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига юборилсин.
3. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 ноябрь,
580-IV-сон