21.11.2019 йилдаги 2910-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 21.11.2019 йилдаги 2910-III-сон
Кучга кириш санаси
21.11.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилнинг тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилнинг тўққиз ойидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг янада мутаносиб ривожланиши натижасида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий ўсиш суръатлари сақланиб қолди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида солиқ сиёсатини тубдан такомиллаштириш концепциясининг амалга татбиқ этилиши ва қўшилган қиймат солиғи бўйича жорий этилган янгиликлар ҳисобига иқтисодиётда ташқи ва ички савдо айланмасининг ўсишига, валюта бозорининг янада эркинлашиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилишига эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада жорий йилнинг тўққиз ойида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,7 фоизни ташкил этди, хусусан, хизматлар кўрсатиш 1,7 фоиз, саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми 1,6 фоиз, маҳсулотларга соф солиқлар 0,7 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулоти ҳажми 0,6 фоиз ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,1 фоиз ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети даромадлари 79,2 трлн. сўмни, харажатлари эса 86,5 трлн. сўмни ташкил этиб, ялпи маҳсулотдаги улуши тегишинча 21,9 ва 23,9 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бюджет ташкилотларида ва бюджетдан маблағ олувчиларда бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат молиявий назорат тадбирлари амалга оширилиши натижасида 5487 та бюджет ташкилотининг 4461 тасида 91,4 млрд. сўм миқдоридаги молиявий хатоликлар, ноқонуний харажатлар аниқланган. Хусусан, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тизимида юқоридаги ҳолатлар аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга депутатлар жойларда ўрганишлар мобайнида аниқланган муаммолар ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалардан келиб чиқиб, ўтган даврда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижросида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлигини ҳам таъкидладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1057-сонли Қарорига мувофиқ республикамиздаги 36 та тиббиёт муассасасини 2432 та тиббий техника, бутловчи, эҳтиёт қисмлар ва сарфлов материаллари билан таъминлаш учун ажратилган 217,7 млрд. сўмнинг (25,9 млн. АҚШ доллари эквивалентида) атиги 104,4 млрд. сўми ўзлаштирилган (48 фоиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4067-сонли Қарорига мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория, илмий, ишлаб чиқариш, диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш харажатлари учун ажратилган 64,0 млрд. сўмдан 0,5 млрд. сўми ўзлаштирилган холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, жойлардаги бирламчи тиббий муассасаларда, айниқса ташкил қилинган қишлоқ оилавий поликлиникаларида 6 та тор соҳа мутахассислари учун зарур бўлган тиббий ускуналар етишмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эса маблағлар ўзлаштирилмай келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чекка ҳудудларда электр энергияси, табиий газ, айниқса ичимлик суви етишмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар долзарб масалалардан бири бўлиб турган бир вақтда, баъзи вилоятларда ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш мақсади учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилмай қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар амалдаги қонунчиликка кўра ҳомиладорлик ва туғиш, бола туғилганлиги, қўшимча дам олиш кунлари учун тўланадиган нафақалар хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан амалга оширилиши қонунчиликда белгиланганлигига қарамай хўжалик юритувчи субъектлар мазкур тартибга риоя этмаётган ҳоллар мавжудлигига эътибор қаратдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлар бирлашмалари ва қўмиталарида дастлабки тарзда ҳисоботни муҳокама қилиш давомида билдирилган таклифлар ҳамда мулоҳазаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг тўққиз ойидаги Давлат бюджети даромадлари 79,2 трлн. сўмни, харажатлари эса 86,5 трлн. сўмни ташкил этиб, 7,3 трлн. сўм тақчиллик билан бажарилганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни, 2019 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ҳамда харажатларининг асосий параметрлари сўзсиз ижро этилишини, иқтисодиётнинг янада барқарор ва мутаносиб ривожланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида камчиликларга йўл қўйган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрларининг 2019 йил якунига қадар тўлиқ ижро этилиши устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2910-III-сон