Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ярашув институти кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-715-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2020 йил 5 ноябрда киритилган «Ярашув институти кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-715-сонли Узбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси рад этилсин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 ноябрь,
576-IV-сон