Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни масаласини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси кун тартибига қўшиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан 2006 йил 30 ноябрда келиб тушган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни масаласини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси кун тартибига қўшиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси кун тартибига 11-банд билан қўшилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги 11 — 23-бандлар тегишинча 12 — 24-бандлар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 1 декабрь,
265-I-сон